RU

Последние новости

22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  47 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп! Новости

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп!

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.

Йоахим Лёвнинг бу галги қарорлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кутилмаганда якуний рўйхатдан дарвозабон Бернд Лено, "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане ҳамда ҳужумчи Нильс Петерсен тушиб қолди.

Йоахим Лёв Россияга олиб кетаётган уч нафар дарвозабондан иккитаси ўтган мавсумда ўйин амалиётисиз қолган Мануэль Нойер ва Кевин Трапп. Шунингдек, "Бавария"да асосан захирада ўтирган Себастьян Руди ҳам Россияга борадиган таркибда қолди. Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмагани ҳақиқий сюрпризга айланди. Аммо Йоахим Лёвнинг бу қарорлари одатга айланган. 

Мисол учун, Лёв ўз вақтида Бундеслигада тўпурар бўлган ва "Байер"да порлаган пайти Кисслингни ЖЧ ва Европа чемпионатларига олиб кетилмаган. ЖЧ-2014да эса Подольскини таркибга киритилгани қаттиқ эътирозларга сабабчи бўлган. Ёки 2010 йилги мундиалдаги якуний таркиб бўйича Лёвга танқид тошлари жуда кўп отилган. Аммо якунда Лёв бу танқидларга натижа ва чиройли ўйин орқали жавоб қайтар. 

Лекин шунга қарамай Лёвнинг Трапп, Лено, Руди ва Сане бўйича чиқарган қарорлари немис матбуотини яна ларзага келтирди.


Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер ("Бавария")
Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Испания)
Кевин Трапп (ПСЖ, Франция)

Ҳимоячилар:
Жером Боатенг ("Бавария")
Маттиас Гинтер ("Боруссия" Мёнхенгладбах)
Йонас Хектор ("Кёльн")
Матс Хуммельс
Йозуа Киммих (иккиси – "Бавария")
Марвин Платтенхардт ("Герта")
Антонио Рюдигер ("Челси", Англия)
Никлас Зюле ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар:
Юлиан Брандт ("Байер")
Юлиан Дракслер (ПСЖ, Франция)
Себастьян Руди ("Бавария")
Леон Горецка ("Шальке-04")
Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Англия)
Сами Хедира ("Ювентус", Италия)
Тони Кроос ("Реал", Испания)
Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд)
Месут Озил ("Арсенал", Англия)


Ҳужумчилар:
Томас Мюллер ("Бавария")
Марио Гомес ("Штутгарт")
Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Рейтинг: -76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика