RU

Последние новости

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Лутфулла Тўраев: "Иккинчи бўлимда ўзимиз истаган футболни намойиш этдик" Новости

Лутфулла Тўраев: "Иккинчи бўлимда ўзимиз истаган футболни намойиш этдик"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" — "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Лутфулла Тўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур беллашув қийин бўлишини олдиндан билардик. Шундан келиб чиқиб, баҳсга астойдил тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим бироз қийин кечди. Танаффусдан кейин ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Ўзимиз истаган футболни намойиш қилдик.

"Динамо" билан беллашувда жамоамиз мурабийлар штаби берган кўрсатмаларини тўғри бажардик. Бу эса ғалаба қозонишимизга сабаб бўлди. Жамоамизнинг барча футболчиларида ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди ва йигитлар охиригача курашишди.

Дарҳақиқат, мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Ўйлашимча, "Нефтчи"ни олдинги омадсизлигида жамоани янги тузилгани ва футболчилар бир-бирини тушуниб кетишларига вақт керак бўлгани сабаб дея оламан.

Суперлигада қолиш учун биз олдимизда турган қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Биз футболчилар мухлисларимизни қувонтириш учун ҳам ҳар бир баҳсда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Тўғрисини айтсам, биринчи даврани жароҳат билан ўтказдим. Оёғим сингани сабабли жамоага ёрдам бера олмадим. Худога шукрки, ҳозирда ҳаммаси жойида ва ўзимни яхши ҳис қиляпман", - деди Лутфулла Тўраев. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика