Лукас Лейва: "Старридж "МЮ"га гол уришига умид қиламан"
30 авг 2013 19:00
Новости


Лукас Лейва: "Старридж "МЮ"га гол уришига умид қиламан"
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Лукас Лейва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз клубдоши Дэниэл Старриджни мақтади.
– Ўйлашимча, Старридж – жамоага керакли футболчи. Унга маъсулият юкланса яхши ўйнайди. Жамоа унга эргашиши керак. У жамоага келгач кўп голлар урди ва ўзига бўлган ишончи ортди. Старридж агар бу мавсумда ҳам шундай ўйнашда давом этса катта марраларга эришамиз. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга келсак, Дэниэл ўзига ишонади. У яна гол уради деб умид қиламан.

Комментарии