RU

Последние новости

20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  0 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  1 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  8 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  3 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  5 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз" Новости

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қаттиқ меҳнат қилишда, ишлашда давом этаяпмиз. Ўтган ҳафтада ўтказилган машғулотларимиздан кўнглим тўлди. Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, бунга мана аста-секинлик билан эришаяпмиз.

Шу билан бир навбатда, эътироф этиш жоиз, "Қизилқум" бугунги ўйинда жуда шижоат билан ҳаракат қилди. Бу майдонда аввал ҳам ғалаба қозонгандик. 

Яна бир гапни айтиш жоиз, "Металлург" клуби ўз олдига қўйган мақсадларга бирма-бир эришиб бормоқда.

- Жамоа кетма-кет кучли рақибларни мағлуб этди. Бу ғалабалар ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Ёзги танаффусдан сўнг клубда катта ва ижобий ўзгаришларга қўл урдик. Таркибга янги футболчилар жалб этилди. Ҳозирги кунда жамоамизда ўйин давомида ғалабага бўлган интилиш жуда юқори. Бундан ташқари мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам  мени ҳар томонлама қониқтирмоқда.

- Жамоа Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Олдиндаги ўйинларда ҳам ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Услуб ҳар бир учрашувда ҳар-хил бўлиши мумкин. Балки ҳужумкор, балки ҳимоявий, лекин бизнинг режалар ҳаммаси ғалабага қаратилади.

- Муҳаммадали Алиқуловнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Футболчи жароҳат олдими?

- Ҳа, жароҳат сабабли алмаштирдик. Унда озгина безовталик бор эди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Бугунги ўйинда захира футболчиларимиздан ҳам мамнун бўлдим.

- Забиҳулло Ўринбоевнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Забиҳуллонинг бугунги ўйинидан мамнунман. У машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпти. У "Пахтакор"га ҳам, бугун "Қизилқум"га ҳам жуда чиройли гол урди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика