Льоренте "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги фарқ ҳақида: "Бири оқ, бошқаси қизил-оқ рангда ўйнайди. Икки буюк клуб"
		
		28 дек 2020 14:14
        Новости	
	 
				 
				Льоренте "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги фарқ ҳақида: "Бири оқ, бошқаси қизил-оқ рангда ўйнайди. Икки буюк клуб"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте олдин ўйнаган "Реал" ва ҳозирги клубини солиштирди.
			- "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги фарқ нимада?
- Хўш, бири оқда, бошқаси эса қизил ва оқ рангли либосда ўйнайди. Бу ҳар йили бир хил совринлар учун курашадиган икки буюк клублардир.
"Реал"да ўйнадим, ҳозир "Атлетико"даман. Бу ҳар хил клублар, ўйинчилар ва мураббийлардир. Умумий нарса йўқ.
Айтишим мумкинки, "Атлетико"да жуда ҳам бахтлиман. Биз жуда ҳам дўстона оиламиз, жамоада майдонда ҳам кўриниб турадиган жуда яқин муносабатлар бор.
Мураббийлар, ўйинчилар, клуб ходимлари, физиотерапевтлар - барчамиз яхши муносабатдамиз, бу эса кундалик ҳаётимизни ёқимли қилади. "Атлетико"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман ва бундан афсусланмайман", - дейди Льоренте.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии