Лопетеги ва Жезуш муштлашиб кетишига бир баҳя қолди
27 апр 2015 12:12
Новости
Лопетеги ва Жезуш муштлашиб кетишига бир баҳя қолди
"Порту" ва "Бенфика бош мураббийлари Хулен Лопетеги ва Жоже Жезуш бу жамоаларнинг учрашувидан сўнг муштлашиб кетишига бир баҳя қолди.
Учрашувда ҳисоб очилмади. Ҳакам хуштак чалганидан сўнг икки мураббий бир-бирини қўлини сиқди ва испаниялик мутахассис ҳамкасбига қандайдир гап айтди ва бу сўзлар португалиялик мураббийнинг жаҳлини чиқариб юборди. Келишмовчилик трибуна остидаги йўлакчада ҳам давом этиши мумкин эди, аммо жанжалга аралашган икки жамоа вакиллари мураббийларни тўхтатиб қолди.
Португалия чемпионати турнир жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Комментарии