Лопетеги Ковачичнинг норозилиги ҳақидаги маълумотни рад этди
07 авг 2018 13:44
Новости
Лопетеги Ковачичнинг норозилиги ҳақидаги маълумотни рад этди
"Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги ярим ҳимоячи Матео Ковачич жамоа билан шуғулланишни истамаётгани ва бошқа клубга ўтмоқчи эканлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Нима ҳақида гапираётганингизни тушунмадим. У одатдагидек жамоадошлари билан шуғулланди, хатто кичкина муаммо ҳам йўқ. Ковачич биз билан эканлигидан мамнунман.
Лука Модричга тўхталадиган бўлсак, у қолиши ёки кетиши ҳақида бизда маълумот йўқ. Керак пайтда футболчиларим билан суҳбатлашаман, аммо бу бизнинг шахсий ишимиз.
Модрич ва Ковачич мамнуният билан "Реал"да ўйнашни давом эттиришади" - дейди Лопетеги.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии