RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  80 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

"Локомотив"нинг эртанги рақиби "Жиангсу Сунинг" ҳақида нималарни биламиз? Новости

"Локомотив"нинг эртанги рақиби "Жиангсу Сунинг" ҳақида нималарни биламиз?

БАА пойтахти Абу Дабида ўқув-машғулот олиб бораётган "Локомотив" эртага иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Хабарингиз бор, дастлабки назорат баҳси Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клуби билан кечди. Эртанги ўйин Хитой Суперлигаси вакили "Жиангсу Сунинг" клубига қарши бўлиб ўтади. 

"Dubai Cultural Sports Club" стадионида бўладиган учрашув маҳаллий вақт билан 16:30 (Тошкент вақти 17:30)да бошланади. Қуйида "темирйўлчилар"нинг ушбу рақиби ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- "Жиангсу Сунинг" 1958 йилда ташкил топган бўлиб, 1994 йилдан бери профессионал футбол клуб мақомида фаолият юритиб келяпти. 

- 2015 йил "Forbes" журнали берган маълумотга кўра, "Жиангсу" Хитойнинг энг бой клублари қаторида тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўшанда футбол клуб 144 миллион долларга баҳоланган.

 

- Ушбу жамоа ўтган мавсумни ўз чемпионатида 4-ўринда тугатди. Жамоа 30та ўйиннинг 15тасида зафар қучиб, 8 бор дуранг ўйнади ва 7та беллашувда мағлуб бўлди. 

- "Жиангсу" таркибида бразилиялик Миранда (олдин "Атлетико" ва "Интер"да ўйнаган), Алекс Тейшейра (аввалги жамоаси "Шахтёр"), италиялик ҳужумчи Эдер (аввалги жамоаси "Интер"), хорватиялик Иван Сантини (аввалги жамоаси "Андерлехт") каби легионерлар бор.

 

- Жамоа бош мураббийи руминиялик Космин Олариу ҳисобланади. Ушбу мутахассис 2007 йилдан бери Осиёда ишлаб келяпти ва кўпчиликка яхши маълум. 

- Космин Олариу 2018 йил "Жиангсу Сунинг" бош мураббийи этиб тайинланган. Бунгача у "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Ал Айн", "Шабаб Ал Аҳли" клублари ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоасини бошқарган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика