«Локомотив» январда «Зенит» билан ўйнайди
05 дек 2016 12:23
Новости
«Локомотив» январда «Зенит» билан ўйнайди
Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионлиги ва Кубогини қўлга киритган «Локомотив» янги мавсумга тайёргарликни 21 декабрдан бошлайди.
Ҳозир жамоа футболчилари таътилда ва 21 декабрдан бошлаб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғин Тошкентда бўлиб ўтади. Янги йилдан кейин эса «темирйўлчилар» Дубайга йўл олиб, ўша ерда машғулот олиб боришади.
Дубайдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Шулардан бири Россиянинг «Зенит» клубига қарши бўлиб ўтади. Бу ўйин 20 январга мўлжалланган. 16 январдаги рақибимиз эса яқин орада маълум бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии