RU

Последние новости

23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  6 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  55 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12

"Локомотив": Хотира - муқаддас! Бугун Хотира ва Қадрлаш куни Новости

"Локомотив": Хотира - муқаддас! Бугун Хотира ва Қадрлаш куни

9 май, муҳтарам Юртбошимиз томонидан Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган кун.
Ҳар йили шу куни халқимиз Иккинчи жаҳон урушида, умуман Ватанимиз мустақиллиги йўлида жон берганларни хотирлайди, қабристонлар зиёрат қилинади, вафот этганлар хотираси учун Қуръон тиловат қилинади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўзбек спорти ҳам ўз йўлини танлади. Спорт турларидан футболга ўзбек футболи дея ном берилди. Мана 24 йилдирки Ўзбекистонда олий лига ҳамда мамлакат Кубоги баҳслари ўтказиб келинмоқда. Афсуски, ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган кўплаб ватандошларимиз ҳозир орамизда йўқ. Аммо улар ҳамон хотирамизда, мухлислар уларни доимо ёд этиб юришади.

"Локомотив" футбол клуби ҳозир орамизда бўлмаган футбол кишиларининг хотирасини муқаддас деб билади. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ёзида жамоамиз ҳужумчиси Александр Шадрин бу ёруғ оламни тарк этди. Агар Шадрин ҳаёт бўлганида, ҳозир 27 ёшни қарши олган бўларди.



Шунингдек, ўз вақтида "Локомотив"ни директор сифатида бошқарган Равшан Усмонхўжаев ҳам орамизда йўқ. У кишининг хотираси ҳам клуб учун муқаддас ҳисобланади. Вафот этганлар хотирасини мунтазам ёд этиб туриш мақсадида болалар ўртасида турли турнирлар ташкил этиш ниятимиз йўқ эмас. "Локомотив" футбол клуби яқин орада мана шундай хотира турнири ўтказиш устида иш олиб бормоқда.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика