RU

Последние новости

18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   0 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  3 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  1 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  2 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Локомотив" Туркия йиғинини якунлаб Тошкентга қайтди Новости

"Локомотив" Туркия йиғинини якунлаб Тошкентга қайтди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони хориж йиғинини якунлаб юртимизга қайтиб келди.

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи ва асосий қисмини Туркияда ташкил этди. 30 январдан 13 февралга қадар давом этган йиғин чоғида "темирйўлчилар" тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 

Дастлабки синов-назорат баҳси Москванинг "Динамо" клубига қарши кечиб, бунда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйинда футболчимиз Авазбек Ўлмасалиев гол муаллифи бўлди. 

4 февраль. Ўртоқлик учрашуви
"Локомотив" - "Динамо" (Москва) 1:1 

"Локомотив" таркиби: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Алишер Шоғуломов, Сардор Мирзаев, Жамшид Искандеров, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов. 

Захирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Арслонмурод Амонов, Азиз Ҳайдаров, Филипп Райевац, Авазбек Ўлмасалиев, Сергей Прохоров, Фаррух Иброҳимов, Бобур Эргашев.


Иккинчи беллашув Қозоғистон клуби "Астана"га қарши ўтказилди ва бунда ҳам ўйин 1:1 ҳисобида якун топди. Учрашувда дастлаб қозоғистонликлар гол уришди. Баҳс охирларида эса Ҳусниддин Ғофуров ўртадаги вазиятни тиклади. 

6 февраль. Ўртоқлик учрашуви
"Локомотив" - "Астана" 1:1 

"Локомотив" таркиби: Маъмур Икромов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич, Шуҳрат Муҳаммадиев, Йован Жокич, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Азиз Ҳайдаров, Филип Райевац, Темурхўжа Абдухолиқов. 

Захирадан тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Жавоҳир Эсонқулов, Арслонмурод Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Сергей Прохоров, Фаррух Иброҳимов, Бобур Эргашев, Алишер Шоғуломов.


Анталия йиғинидан ўрин олган учинчи ўртоқлик учрашуви эса Украинанинг "Заря" клубига қарши ўтказилиб, бунда "темирйўлчилар" 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

9 февраль. Ўртоқлик учрашуви
"Локомотив" - "Заря" 0:1 

"Локомотив" таркиби: Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жамшид Искандеров, Арслонмурод Амонов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Йован Жокич, Темурхўжа Абухолиқов. 

Захирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Жавоҳир Эсонқулов, Филип Райевац, Даврон Ҳошимов, Авазбек Ўлмасалиев, Сергей Прохоров, Фарруҳ Иброҳимов, Бобур Эргашев, Алишер Шоғуломов, Диёр Туропов. 

Ниҳоят тўртинчи назорат баҳсида "Локомотив"нинг рақиби Словениянинг "Олимпия" клуби бўлди. Бу учрашувда ҳам дастлабки иккита ўйинда бўлгани каби 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Локо" сафида Алишер Шоғуломов рақиб дарвозасига тўп киритди. 

12 февраль. Ўртоқлик учрашуви
"Локомотив" - "Олимпия" 1:1 

"Локомотив" таркиби: Маъмур Икромов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Йелич, Даврон Ҳошимов, Азиз Ҳайдаров, Диёр Туропов, Жамшид Искандеров, Алишер Шоғуломов, Арслонмурод Амонов, Филип Райевац. 

Захирадан тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Йован Жокич, Сергей Прохоров, Фаррух Иброҳимов, Бобур Эргашев. 

Шундай қилиб Анталияда 14 кун ичида тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушган "Локомотив" учта дуранг ва битта мағлубият қайд этди. Албатта, назорат баҳсларида натижа муҳим эмаслигини мухлислар жуда яхши билишади. Муҳими, мураббийлар ўйиндаги камчиликларни кўриб олишди ва хатони тузатиб бориш расмий ўйинларда катта ёрдам беради.

Мавсум бошланишига кам фурсат қолаётган бир пайтда "Локомотив" тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Жамоани 23 февраль куни жорий йилнинг илк расмий учрашуви кутмоқда. Шу куни "Пахтакор" марказий стадионида "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубоги учун курашда Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан беллашади. Бу ўйин билан "темирйўлчилар" учун 2019 йилги футбол мавсуми старт олади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика