RU

Последние новости

20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  0 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  1 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  8 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  1 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   1 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  7 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  56 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади Новости

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади

Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг уч нафар вакили - "Локомотив" ПФК спорт директори Р.Муқимов, халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби Х.Холиқов Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишган.

Эртадан бошлаб ОЧЛ ҳамда ОФК Кубогида иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақадаги иштирокни "Локомотив" гуруҳ босқичидан, "Бунёдкор" билан "Насаф" эса плей-офф босқичидан бошлайди. Барча тадбирлар "Hilton" меҳмонхонасининг катта анжуманлар залида ўтказилади. Бугун ОФК ходимлари Малайзияга ташриф буюрган ҳар бир клуб вакилларини икки кунлик иш тартиби билан таништириб чиқишди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика