RU

Последние новости

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  7 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

"Локомотив" мухлисларни эшитишга тайёр, биз билан боғланинг Новости

"Локомотив" мухлисларни эшитишга тайёр, биз билан боғланинг

Тошкент, 1 апрель - Футболни мухлисларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мухлисларсиз стадион гўёки томошабини йўқ театрга ўхшаб қолади.
Натижада актёр ўз ролини қойиллатиб ижро қила олмайди, ўз ролини маромида етказиб ўйнаши учун эса унга залда ўтирган томошабин олқиши кўмак беради.

Футболда ҳам шундай: стадионга қанча кўп ишқибоз келса, ўйин ҳам шунга яраша кескин кечади, футболчилар жон койитиб ҳаракат қилишади. "Локомотив" футбол клуби жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйганидан хабарингиз бор. Бунинг учун жамоа қадам-бақадам ўсишга, янада ривожланишга интилиб келмоқда. Лекин ҳар бир жамоа фаолиятида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, одамларнинг эътибори катта роль ўйнайди.

Биз "Локомотив" футбол клубига беэътибор бўлмаган кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ишқибозлар учун алоҳида электрон почта қутиси ташкил қилдик. Энди сиз бемалол ушбу электрон манзил (lokomotiv.fans@mail.ru) орқали клуб раҳбариятига ўз таклифингиз ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Раҳбарият имкон қадар ҳар бир савол ва таклифни атрофлича ўрганиб чиқади ва шунга монанд жавоб беради. Зеро, биз "Локомотив"га мухлислик қиладиган ҳар бир кишини диққат билан эшитишга тайёрмиз. Ўз олдига Ўзбекистон чемпиони бўлиш вазифасини қўйган "Локомотив" учун мухлислар кўмаги ниҳоятда зарур. Шундай экан, ўйин кунлари стадионга келиб бизни қўллаб-қувватланг ва клуб раҳбариятига қандай саволларингиз бўлса, қуйидаги электрон почта орқали мурожаат қилинг.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.fans@mail.ru
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика