RU

Последние новости

12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  0 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизишни ишлари бошлади  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  2 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  4 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг Новости

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг

Ўзбекистон Суперлигаси-2018 эртага 2-тур учрашувлари билан давом эттирилади.

Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бирида Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув "Локомотив" стадионидаги янги мавсумдаги очилиш баҳси бўлади.  Шу боисдан "темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга анча жиддий ҳозирлик олиб борди.  Ўйинни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Локомотив" стадионида ҳам айрим таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Стадионда оилавий сектор ташкил этилди.  Энди стадионга фарзандлари билан биргаликда ташриф буюрадиган мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилди.  Шунингдек,  "Локомотив" расмий дўкони ҳам фаолият кўрсата бошлади.  Клуб расмий дўконида ишқибозлар клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилишлари мумкин.

9 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда "Локомотив" стадионининг 1-8 секторлари учун билетлар бепул тарзда тақдим этилади.  Қолаверса,  ўйин бошланиши олдидан катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз,  "Локомотив" - "Металлург" учрашуви 9 март куни ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 20:00да старт олади.  Футбол ишқибозлари соат 18:00дан бошлаб стадионга ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика