RU

Последние новости

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  12 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  38 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ! Новости

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ!

“Локомотив” кеча бўлиб ўтган ўйинда “Металлург”ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Албатта, бундан жамоамиз ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бекободликлар мухлислар эса аксинча хурсанд ҳолда уйга қайтишди.

Кечаги беллашувда бир қатор омиллар бизга ўз таъсирини ўтказди. Хусусан, Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг гол бўлган-бўлмаганини аниқлаш салкам ўн дақиқача вақтни олди. Яъни, салкам ўн дақиқа ўйин тўхтаб қолди. Қанот ҳаками гол бўлди деди, бош ҳакам унга қўшилмади ва охири хатосини тан олиб голни ҳисоблади.

Футболчиларимиз энди ўйинга киришай деб турган бир пайтда юзага келган тўхталиш футболчиларни ўйиндан бироз бўлса-да совутиб қўйди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бошланғич таркиб борасида нима дейиш мумкин? Таркибни ҳар доим бош мураббий аниқлайди ва ҳеч ким Вадим Абрамовнинг ишига аралашмайди. Қолаверса, “Локомотив”да асосий таркиб, захира ўйинчилари деган тушунча йўқ. Бу ерда ҳамма ўзини асосий таркиб футболчиси деб ҳис қилади. Ўринбосарлар таркиби эса бошқа масала.

Кечаги ўйинда қизил формада майдонга ким тушмасин, фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Майдонга туша олмаганлар майдонда тўп тепаётганларга далда бўлишди. Аммо омадимиз келмади, йўқса албатта ғалаба қозонган бўлардик. Кечаги дуранг учун “Локомотив” ишқибозларидан узр сўраймиз. Мана шу дуранг туфайли биринчи даврада кетаётган “Пахтакор” биздан тўрт очкога ўзиб кетди. Чунки “Пахтакор” сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этди.

Тўғри, ҳамон иккинчи ўриндамиз, лекин буёғига янада қийин бўлади. “Локомотив”дан қолган барча учрашувларда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Чунки “Насаф” билан “Бунёдкор” бизни изма-из таъқиб этиб келишда давом этмоқда. Жамоамизнинг бу йил ўз олдига қўйган мақсади аниқ: Чемпион бўлиш! Ва бунинг учун “темирйўлчилар” бор кучни ишга солишади. Футболчиларимизнинг мавсумни биринчи ўринда якунлашлари учун охиригача кура олиб боришига ишонамиз. Насиб қилса, чемпионат якунида чемпионлик соврини албатта Бизга топширилади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика