RU

Последние новости

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  12 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью Новости

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью

"Локомотив" португалиялик Микаэль Секейра бошчилигида Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугунги машғулотларни ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказди. Унда таклиф қилинган янги футболчилар, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар иштирок этишди. Мураббийлар штаби уларнинг ҳаракатини диққат билан кузатиб борди, Микаэль Секейра машғулот давомида кўрсатмалари билан шогирдларининг янада фаолроқ бўлишга чақирди. Айтиш мумкинки ҳар бир футболчи кўтаринки кайфиятда машқларни бажаришди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек испаниялик Дани Чабрера шуғулланди. Пойтахтдаги йиғин 28 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Шундан сўнг жамоа аъолари йиғиннинг иккинчи қисмини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади.

Навбатдаги кунги машғулотлар якунлангач дарвозабон Жавоҳир Илёсов ҳамда ярим ҳимоячи Ғулом Ҳайдар Ғуломов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

Жавоҳир Илёсов: "Эндиликда португал тилини ҳам ўрганишга ҳаракат қиламиз"

"Машғулотлар қизиқарли ўтмоқда. Мураббий янгилик олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Микаэль Секейра билан учинчи кун ишлаяпмиз ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Ўтган мавсум охирларидан бошлаб дарвозабонлар билан испаниялик мураббий ишламоқда. Унинг ўзига яраша қарашлари бор, Пётр Гизимчукнинг ўргатиш услуби бошқача. Фарқ қилиши табиий. Жамоамиз ҳеч қачон олдига пастки ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўймайди. Аввалги мавсумда бироз омадимиз келмади. Жорий йилда юқори натижа кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Дарвоза чизиғида рақобат яхши шаклланган. Дейлик Нестеров жамоани тарк этганидан кейин Рустам Нортожиев билан асосий таркиб учун рақобатлашдик. Мураббийни тушунишда таржимондан фойдаланмоқдамиз. Португал тилини ҳам ўрганамиз",- дейди Илёсов.


Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Кучлилар ичида инсон ўзи ҳам кучли бўлиб боради"


"Йиғинни бошланиши ёмон эмас. Биринчи кундан фаол тарзда машқларни бажаришга киришдик. Бу ерга келишидан олдин шуғулланиш учун алоҳида дастур юборганди. Шу асосида уйда машқларни олиб бордик. Машғулотлар кўпроқ майдонда тўп билан ўтказилмоқда. "Локомотив" ҳар доим совринли ўринлар учун курашади, мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Бундай жамоага келгандан сўнг икки ҳисса куч билан ўйнашга тўғри келади. Фақат бу ерда эмас ҳар бир жамоада ҳаракат қиласиз, лекин барибир мазкур клубда босим бор. Кучлилар билан бирга юрса инсон ўзи ҳам шунга қараб интилади",- дейди Ғуломов.


Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:



Фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика