RU

Последние новости

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  2 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  21 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

"Локомотив": Футболчиларимиз учун Англиядаги уч ойлик малака ошириш ўз якунига етди Новости

"Локомотив": Футболчиларимиз учун Англиядаги уч ойлик малака ошириш ўз якунига етди

Хабарингиз бор, шу йилнинг ёз ойида “Локомотив” футбол клуби Англиянинг “Флитвуд Таун” клуби билан ўзаро расмий ҳамкорликни йўлга қўйганди.

Ушбу ҳамкорликнинг мақсадларидан бири ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг Англияда малака оширишини ҳам таъминлаш кўзда тутилганди.

Натижада “Локомотив”нинг икки тарбияланувчиси – Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров туманли Альбионда уч ойлик ўқув-машғулот ўтказиш имконига эга бўлишди. Футболчиларимиз сентябрда Англияга йўл олганди, мана энди уч ойлик муддат ўз якунига етиб, дарвозабон ва ҳимоячимиз Тошкентга қайтиб келишяпти.

“Флитвуд Таун” мураббийи Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этган Нартажиев билан Прохоров “Флитвуд” сафида ўз дебютларини нишонлашга муваффақ бўлишди. Улар “Карлайл Юнайтед” билан кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.
“Локо” дарвозабони Рустам Нартажиев Тошкентга қайтиш олдидан ўз фикрларини билдирди: “Биз уч ой машғулот ўтказиб, анча тажриба тўпладик. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам, одамларнинг футболга бўлган муносабати ҳам ёқди. Айниқса, машғулотларни айтмайсизми. Бу ердаги машғулотлар анча оғир, қолаверса ўйинчилар ҳам тезкор ва бақувват. Кундан кунга ўзимни яхши ҳис этиб бордим. Энг муҳими эса инглиз тилини ўрганиб олганим бўлди. Ҳозир бу тилда эркин гаплаша оламан. Энди Тошкентга, ўз жамоам “Локомотив” футбол клуби сафига қайтаман. Кейинги фаолиятим қандай кечиши ҳақида бир нарса дейишим қийин, чунки ҳаммасини клубимиз раҳбарияти ҳал қилади. Агар яна Англияга келиш имконияти пайдо бўлса йўқ демасдим”.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика