RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

“Локомотив” футбол мактаби 3 ёшдан 6 ёшгача болалар учун танлов эълон қилади Новости

“Локомотив” футбол мактаби 3 ёшдан 6 ёшгача болалар учун танлов эълон қилади

Теги :  Локомотив
“Локомотив” – бу билим, куч, тарбия, соғлик ва фарзандингиз учун ажойиб кайфият!

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини кичик пайтидан бошлаб спортга меҳр қўйишини, ҳар томонлама соғлом, кучли, билимли бўлишини хоҳлайди. Сир эмаски, ўзбек ҳалқи болажон ҳалқ, болажон ҳалқимиз эса миллионлар ўйини бўлмиш футболни севиб томоша қилади.

“Локомотив” футбол мактаби Президентимиз томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола” йили эълон қилиниши муносабати билан 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун танлов эълон қилади.

Барча машғулотлар футбол майдони ва усти ёпиқ залларда ўтказилади. Ҳар бир мураббий қўлида 8-12 нафар тарбияланувчи бўлади. Ёш футболчилар Испания, Италия, Англия ва Германия футбол мактабларида кенг қўлланиладиган дастурлар ёрдамида футбол кўникмаларидан бохабар бўладилар.

Фарзандингиз бизнинг мактабда футбол қоидалари билан танишади, ўзининг етакчилик қобилиятини яратиш, дўстлари билан мулоқот қилишни ўрганади. Кучли, ғалабага чанқоқ ҳолда ҳар доим хуш кайфиятда уйга қайтади.

Танлов 1 майга қадар давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
туғилганлик ҳақида гувоҳнома, 3х4 расм, тиббий маълумотнома.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 даҳаси, “Локомотив” стадиони.
Мурожаат учун телефон: +99871 2862412

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика