RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  28 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  42 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди Новости

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Навбаҳор"нинг Наманганда ташкил этилган йиғини якунланди. Йиғин сўнггида футболчилар биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлар” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятлар юзага келди. Шундай бўлсада, мухлислар 33-дақиқага келибгина дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Ойбек Қиличев белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам жамоа ҳисобни ўзгартириш учун имкониятларга эга бўлишсада, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Танаффусдан кейин футболчилар устунликни ўз қўлларида сақлаб туришди. Бу ҳол учрашувни йирик ҳисобда якун топишига замин яратди. Аввалига 56-дақиқада Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг 82-дақиқасида Дониёр Усмонов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остидан аниқ зарба йўллаб, учинчи голга муаллифлик қилди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Усмонов, Остон Ўрунов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Саиджон Абдужабборов.

Жамоа аъзолари эртага Тошкент сари йўлга отланишади. Кечки пайт футболчилар енгил машғулот ўтказишади. 31 июль куни эса мураббий ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика