Лихтштайнер: "Биз ўтган йилги муваффақиятни такрорлашга қодирмиз"
12 сен 2015 22:05
Новости
Лихтштайнер: "Биз ўтган йилги муваффақиятни такрорлашга қодирмиз"
"Биз ўтган мавсумда Европа чемпионлар лигасида ўйнаш қанчалик қийин эканлигини тушундик. "Манчестер Сити"да жуда яхши жамоа шаклланмоқда. Улар ЕЧЛда муваффақиятли ўйнашлари мумкин. Лекин футболда ҳар доим ҳам кучли таркибга эга бўлиб ғалабани чўнтакка солиб бўлмайди. Уларда кучли ижрочилар бор. Рахим Стерлинг жуда ажойиб футболчи. Унга бўш ҳудуд бериб қўйиш рақиб жамоага қимматга тушиши аниқ. Стерлингни имкон қадар кўз олдингизда олиб юришингиз зарур. Уни зарарсизлантиришнинг биргина йўли шу. Биз ўтган мавсумдаги натижани такрорлай оламизми? Албатта. Биз шунга ҳаракат қилишимиз лозим аввало. Бу йили эса ўтган сафаргидан ҳам қийинроқ бўлади. Чунки кўпчилик биздан янада юқорироқ натижани кутишади. Мавсум старти? Бу футбол. Масалан "Удинезе"га қарши баҳсда бизда гол уриш учун 6-7та имконият вужудга келганди. Рақибда эса битта вазият бўлди ва гол уришди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради", - дейди Стефан Лихтштайнер.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии