"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Челси" футболчисини нишонга олди
18 ноя 2022 13:30
Новости
"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Челси" футболчисини нишонга олди
Хавбек Европанинг бошқа топ-клубларининг радарида.
"Челси" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ҳали клуб билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмади. Амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"The Guardian" хабарига кўра, "Ливерпуль" ва "Ювентус" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Маунтнинг "Челси"ни тарк этиш қарори аниқ бўлгач, икки клуб ҳам курашни бошлашга тайёр.
Маунт – "Челси" тарбияланувчиси ва 2019 йилдан бери асосий жамоада ўйнамоқда.
23 ёшли хавбек жорий мавсум лондонликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии