"Ливерпуль" Дембелега қизиқмоқда
18 июн 2019 15:53
Новости
"Ливерпуль" Дембелега қизиқмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.
"Қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп клуб раҳбариятига 22 ёшли француз футболчисига қизиқаётганлиги тўғрисида хабар берган.
Дембелега ПСЖ форварди Неймарнинг Испанияга қайтишида муҳим восита сифатида қаралмоқда, аммо каталонияликлар ҳозир ҳам мерсисайдликлар билан музокаралар ўтказишга қарши эмаслар.
Қайд этиш керакки, узоқ вақтлардан бери Дембеленинг жамоа машғулотларига кечикиб келишидан каталониялик норози.
Футболчининг эҳтимолий трансфер қиймати 105 миллион еврога баҳоланмоқда. Жаҳон чемпиони билан тузилган амалдаги шартнома 2022 йил июнга қадар амал қилади.
Усмон Дембеле 2018/19 йилги мавсум "Барселона" либосида барча мавсумларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассистга эришган.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии