RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп иштирокидаги матбуот анжумани

"Қизиллар" устози ва дўсти Юрген Клопп "Тоттенхэм"га қарши финал ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккита бир-бирига мос футбол жамоалари иштирокидаги финал гувоҳига айланамиз. Бошқа жамоаларни футбол клублари эмас дейиш нотўғри. Лекин, босқичма-босқич ривожланиб бораётган жамоалар тўқнашуви бўлишини назарда тутдим. Почеттинонинг қилган барча ишларини жуда ҳурмат қиламан. Қачондан бери "Тоттенхэм"ни бошқараётганини билмайман, очиғи. Лекин, унинг истеъдодли гуруҳи бор. Улар бирга ривожланишаётгани ва шу кунга қадар кўрсатган ўйинлари ўта таъсирли. Биз ҳам шу ишларни бошқа йўлда бажардик. Йўлларимиз ҳали ҳам бироз ўхшаш. Бу менга манзур келмоқда. 

Тўғрисини айтганда, "Аякс" клубини ҳам финалда кўришни хоҳлагандим. Улар бунга муносиб ҳаракат қилишганди.

Ўзимнинг фаолиятим ҳақида гапирадиган бўлсаи, омадсиз эмасман. 2017-йилни ҳисобга олмаса, менинг жамоаларим 2012 йилдан буён мунтазам финалларда иштирок этмоқда. Ярим финалларда ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатган бўлсам керак. Бу ҳақда китоб ёзишим мумкин. Бироқ, уни ҳеч ким сотиб олмайди. Мен ҳали ҳамон ўз кучимга ишонмоқдаман. Фаолиятим ёмон ўтган дея олмайман. Сабаби у ҳали тугагани йўқ ва бир неча йил давом этишига умид қиламан", - дейди Клопп.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика