RU

Последние новости

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  0 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  9 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Новости

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

"Барселона" устози Эрнесто Вальверде ЕЧЛ ярим финал босқичидаги рақиби "Ливерпуль" билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан жиддий рақобат юзага келтирган. Бу буюк ҳужумчиларга эга қудратли жамоа эканлигини биламиз. Мерсисайдликлар юқори даражадаги босим уюштириш ва тезликка эга.

Клопп "Боруссия Дортмунд"даги ишини бу ерда ҳам давом эттирмоқда. Жорий мавсум "Ливерпуль" АПЛда фақат 1 марта мағлуб бўлди. Бу уларнинг кучи, салоҳиятини ифодалайди. 

Иккала учрашувни ҳам яхши ўтказиш керак. "Ливерпуль"га қарши 5 дақиқа етарли даражада яхши ўйин намойиш этилмаса, улар бизни ўз жарима майдончамизга қамаб қўя олишади. 

Месси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ортда қолаётган ойда Леога бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олиши учун имконият бердик. 

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаган ҳафтада 3 та баҳсда майдонга тушдик. Энди "Ливерпуль" билан учрашяпмиз. Бу ўта меҳнаткаш жамоа ва биз ушбу учрашувга тайёрмиз.

Мухлисларимиз "Камп Ноу"да сўнгги ўйинларда ҳал қилувчи рольни ўйнашди. 90 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрган учрашувлар бўлди. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз ва рақиб буни яхши тушуниб турибди.

Ўйлашимча, Клопп "Камп Ноу" футбол уйи эмас, дея айтган гапи орқали ортиқча драма кутилмаслигини таъкидламоқчи бўлган. Бу майдонда 22 футболчи ўйнайдиган оддий футбол ва биз майдонга тушишга тайёрмиз.

Маҳаллий чемпионатдаги ғолиблик, формани яхши ушлаб туришга ёрдам беради. ЕЧЛ ўйинлари орасида ҳар доим ички чемпионат ўйини ҳам бўлади. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз, "Ливерпуль" эса ўз футболчиларига дам олиш имкониятини яратиб бера олмайди. Шунга қарамасдан, бу Европа чемпионлар лигаси ярим финали ва бунда чарчоқ роль ўйнамайди", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Вальверде. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Ливерпуль" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:55да бошланади. 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика