"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи
22 ноя 09:26
Новости
"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи
"Ливерпуль" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни ва Рубен Аморим қўл остида футбол ўйнамоқчи, деб хабар беради TEAMtalk.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи "қизил иблислар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. “Ўрмончилар” Андерсон учун 120 миллион фунт (136,8 миллион евро) талаб қилишмоқда, бироқ “қизил иблислар” футболчини 60 миллион фунт (68,4 миллион евро)га сотиб олишни режа қилмоқда.
Ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида "Ньюкасл"дан "Ноттингем Форест"га ўтган эди. Бу даврда Андерсон барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии