"Лион" спорт директори: "Бензема фаолиятини "Лион"да якунлаши орзумиздир"
09 сен 2020 18:05
Новости
"Лион" спорт директори: "Бензема фаолиятини "Лион"да якунлаши орзумиздир"
"Лион" спорт директори Жуниньо Пернамбукано клубнинг "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземага қизиқаётгани ҳақида гапирди.
"Каримнинг бизнинг жамоада фаолиятини якунлаши орзумиздир. "Лион"даги барча унга Чемпионлар Лигасида ўйнаш, бизнинг етакчи ва тўпурар бўлиши учун икки мавсумни туҳфа қилишни орзу қилади.
Бизга унинг тажрибаси керак ва у бизга ўйинларда ғалаба қозонишга ёрдам беради", - дейди Пернамбукано.
Бензема "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Мадриднинг "Реал" клубига 2009 йилда 35 миллион евро эвазига ўтган.
Ўйинчи ўтган мавсум "қироллик клуби" таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 11та ассист қайд этди. Transfermarkt 32 ёшли ҳужумчини 32 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии