"Лион" "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун нидерландиялик ҳакам тайинланишидан норози. Нега?
14 авг 2020 13:30
Новости
"Лион" "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун нидерландиялик ҳакам тайинланишидан норози. Нега?
"Лион" УЕФАга Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун тайинланган ҳакамни ўзгартиришни сўраб мурожаат қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу чорак финал ўйинини нидерландиялик ҳакам Данни Маккели бошқариши керак.
"Лион" Маккелининг "шаҳарликлар"га ён босишидан хавфсирамоқда. Сабаби "Ман Сити" ярим финалга чиқадиган бўлса, Амстердамнинг "Аякс" клуби гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Агар "Лион" ғалаба қозонадиган бўлса, "Аякс" плей-оффдан ўтишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Лион" ўйини эртага бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии