“Лион” етакчиси жамоани тарк этишини маълум қилди
20 мая 2017 01:14
Новости
“Лион” етакчиси жамоани тарк этишини маълум қилди
Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт ушбу мавсум якунлангач жамоасини алмаштириш ниятида.
“Ўйлайманки, ҳозир “Лион”ни тарк этишнинг айни вақти. Олдимга янги чўққиларни забт этиш вазифасини қўйганман ва ўзимни хавф остига қўйиб бўлсада, юқорироқ даражага чиқмоқчиман. Ҳозир шундай вақтки, ҳар қандай ўзгариш менинг фойдамга хизмат қилиши мумкин”, дейди футболчи.
“Ница”га қарши беллашув Александрнинг “Лион” формасидаги сўнгги ўйини бўлади. Илгари хабар берилганидек, у Мадриднинг “Атлетико” клубига ўтиши мумкин.
Комментарии