"Лидс" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
05 сен 2020 15:38
Новости
"Лидс" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
"Лидс" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарага қизиқмоқда.
Каталония клуби хавбекни 16 миллион еврога сотишга тайёр. "Лидс" "Барса" талаб қилаётган нархни бироз пасайтиради деб ҳисобламоқда.
27 ёшли Рафинья акаси Тиаго билан битта чемпионатда ўйнашга қарши эмас, "Бавария" хавбеки "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.
Рафинья ўтган мавсумни ижара асосида "Сельта"да ўтказди. Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Лидс" бундан бир неча кун олдин испаниялик яна бир футболчи Родриго Моренонинг трансферини эълон қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии