"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози
13 мая 2024 11:59
Новости
"Лейпциг" ҳужумчиси Беньямин Шешко "Милан"га ўтишга розилик берди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Футболчининг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади. "Россонери" бу миқдорни мақбул деб ҳисобламоқда.
Футболчи вакиллари аллақачон "қизил-қоралар" билан музокаралар олиб боришган. У ҳозирда "Милан"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.
Словениялик футболчи илк мавсумини "Лейпциг"да ўтказмоқда. 20 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии