“Леванте” президенти: “Иккинчи пенальти белгиланган вазиятни 37 марта томоша қилдим, барибир ҳеч нарсани тушунмадим”
26 фев 2019 14:07
Новости
“Леванте” президенти: “Иккинчи пенальти белгиланган вазиятни 37 марта томоша қилдим, барибир ҳеч нарсани тушунмадим”
“Леванте” раҳбари Кико Каталан ЛаЛиганинг 25-туридаги “Реал”га қарши учрашувнинг натижаси (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Натижага қарамасдан, шогирдларим билан фахрланаман. Ғалаба учун боримизни бердик. Бироқ, мағлубиятга учрадик. Биринчи пенальтида ҳақиқатдан ҳам қўл билан ўйналгани кўриниб турганди. Иккинчисини эса қанча кўрсам ҳам тушунмадим.
Ҳаммаси шунчалик тез рўй бердики, бош ҳакам зудлик билан қарор чиқариб, 11 метрлик жарима нуқтасини белгилагани тушунарсиз ҳолат. Ушбу вазиятни 37 марта такроран томоша қилдим. Агар Каземирога нисбатан ҳақиқатдан қўполлик ишлатилганида, уни шу ондаёқ шифохонага олиб кетишган бўларди. Дукуре (“Леванте” ҳимоячиси) тўпга ўйнади. Ҳеч ким буни яққол пенальти дея олмайди”, - дейди Каталан.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии