Лео Игита: "Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик"
20 сен 2024 15:10
Новости
Лео Игита: "Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик"

"Ливия кучли рақиб эканлигини билардик, аммо кўпчилик уларни осон рақиб деб ўйлаётганди. Бор эътиборимизни ғалаба қозонишга қаратгандик. Ротация қилишга ҳам улгурдик.
Ғалабага лойиқ эдик. Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик. Афсуски, беш нафар футзалчи билан гол ура олмадик, лекин гол ҳам ўтказиб юбормадик. Кейинги рақибимиз – Янги Зеландия. Ушбу терма жамоани ўрганиб чиқишимиз керак бўлади.
Испанияга қарши ўйиндан сўнг кўпгина мухлисларимиз Қозоғистонга қайтиб кетишгани ҳақида эшитгандим, аммо трибуналарда бизникилар кўп эди. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашди. Бугун биродарларимиз шоу яратиб беришди", – дея фикр билдирди Қозоғистон терма жамоаси сардори Лео Игита.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии