Лемар учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
11 мая 2021 01:22
Новости
Лемар учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар "Барселона"га қарши ўйинда сон қисмидан жароҳат олганди.
Ҳозирча клуб матбуот хизмати унинг қачон сафга қайтишини маълум қилмаган. Бироқ у катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Ушбу мавсум якунланишига 3 ўйин қолган. Шундан кейин жамоа навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
Ушбу мавсумда 25 ёшли хавбек барча турнирларда 36 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 5 ассист қайд этди.
Комментарии