RU

Последние новости

12:45Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  6 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  9 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  25 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар Новости

"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар

Футболчи ва клублар ўртасидаги шартномаларни ўрганиш билан шуғулланадиган хакерлик гуруҳи - Football Leaks шартномалардаги ғайриоддий бандлар ҳақидаги маълумотларни маълум қилди.


Роберто Фирминонинг "Ливерпуль" билан шартномасида футболчи "Арсенал"га ўтмаслиги ҳақида банд бор. Бошқа жамоалар эса уни 98 миллион евро эвазига ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Марио Балотелли эса "Ливерпул"да қўшимча бир миллион фунт ишлаб олиши мумкин эди. Фақат у бунинг учун учтадан кўп қизил карточка олмаслиги лозим бўларди. 

Эсьекел Лавесси Хитойда шохона хаёт кечирмоқда. Унинг шартномасига кўра футболчида тўлиқ жиҳозланган уй, иккита машина, ҳайдовчи, ошпаз ва шахсий таржимони бор. Аргентиналик футболчининг ойлик маоши 2,5 миллион еврони ташкил қилади.

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис эса ҳар бир ўйини учун 3500 фунт миқдорида пул олади. Ғалаба қозонган ўйинларда эса ушбу мукофот пули икки бараварга кўпаяди.

Серхио Агуэро 2011 йилда "Атлетико"дан кетган бўлсада, ҳалиям ўз голлари билан мадридликларни хурсанд қилмоқда. Гап шундаки, "Манчестер Сити" футболчининг хар 15 та голи учун 250 минг еврони "Атлетико" ҳисоб рақамига ўтказиб беради.


Энди эса тарихдаги ғайриоддий шартномалар билан танишиб чиқамиз:

Лего ўйинчоқларидан уй

Германиялик ҳужумчи Жузеппе Рейна 1996 йилда "Арминия"га ўзига ҳос шарт асосида кўчиб ўтади: унга кўра клуб ҳар бир мавсум олдидан футболчи учун янги уй қуриб бериши лозим бўларди. Шартнома эса уч йилга мўлжалланганди. Унга кўра Рейна уч йил ичида учта уй эгасига айланишни режалаштирган. 


Аммо, унинг ушбу режаси амалга ошмади. Рейна ушбу шартномага ҳеч қандай қўшимча бандларни қўшмаганди. (ўз ўрнида уйнинг жойлашиши ва ҳажмини ҳам). Шу сабабли ҳам клуб пулни айёрона тарзда тежаб қолишга қарор қилади. 

Якунда "Арминия" раҳбарияти ҳар мавсум бошланиши олдидан унга Лего ўйинчоқларидан ясалган уйчаларни тақдим этган :))


Қандолатчилик курслари

Конголик футболчи Рольф Кристель Гуйе Мьен Германияда ўзининг ностандарт талаблари билан ажралиб турарди. У 1999 йилда "Айнтрахт"га ўтиш олдидан қуйидагича келишувни истаган: клуб унинг хотини учун қандолатчилик курсларини топиб бериши ва ушбу курслар учун пулни тўлаб бериши лозим бўлган.


Футболчи ва унинг аёли хафа қилингани йўқ. Жуфтлик айни пайтда Германиядаги бахтли оилалардан бири сифатида кун кечирмоқда.


Фазога учишга таъқиқ

1999 йилда Швеция терма жамоаси сафида ЖЧ бронза медалларини қўлга киритган футболчи Стефан Шварц "Сандерленд"га кўчиб ўтади. Томонлар шартнома имзолашлари олдидан юристлар клубга футболчининг осмонга учишга қизиқиши ҳақида хабар берадилар. Коинотга саёҳатнинг қимматлиги эса клубдагиларни ўйлантириб қўяди. Якунда эса... шартномага футболчининг "фазога учиши таъқиқланади" номли банд қўшилади.


Сафар ўйинларига учиб бормаслик имконияти

"Арсенал" голландиялик футболчи Деннис Бергкампга сафардаги ўйинларга самолётда учмаслик учун руҳсат берган. Аэрофобия (самолётда учишдан қўрқиш) сабабли, футболчи ўйинларга яхши тайёрлана олмаслиги мумкин эдида!


Татуировкалар учун таъқиқ

2011 йилда "Гамбург"нинг голландиялик футболчиси Элжеро Элиа баданга чиздирилган татуировкалардан юзага келган аллергия сабабли бир неча ўйин давомида футболкаларни кия олмаган.

Ортиқча муаммолар юзага келмаслиги сабабли, клуб раҳбарияти футболчиларга мавсум давомида баданларига татуировкалар чиздиришни таъқиқлаб қўйган.


Ортиқча вазн учун жарима

90-йилларда "Ливерпул"да ўйнаган Нил Раддок фаолияти якунида "Кристал Пэлас"га кўчиб ўтади. Клуб футболчининг ортиқча вазн тўплашини истамаган ва бунинг учун шартномага қуйидагича банд киритган: 99,8 кгдан ортиқча вазн учун футболчининг маошидан 10 фоизи жарима сифатида ушлаб қолинган. Бу албатта тўғри қарор эди. 


Футболчи "Кристал Пэлас"даги амалга ошиши бўлган илк дебют ўйинида майдонга туша олмаган. Сабаби, Раддокка катта ўлчамдаги шортик топиб бера олишмаган. Шартнома бандларига биноан, уни ортиқча вазн учун 8 маротаба жаримага тортишган. Кутилганидек...футболчи кейинги мавсумни "Пэлас" сафида эмас, бошқа жамоада бошлайди...


sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика