Лаутаро Мартинес “Барселона”нинг қизиқишларига муносабат билдирди
17 янв 2020 07:25
Новости
Лаутаро Мартинес “Барселона”нинг қизиқишларига муносабат билдирди
Каталонияликлар “Интер” ҳужумчисини сотиб олиш ниятида.
“Мен ҳозир “Интер” футболчисима. Бу ерда бахтли эканлигимни таъкидлашни хоҳлардим. Бу ердаги одамлар мени яхши кўради. Агар шундай миш-мишлар пайдо бўлган бўлса, демак, менинг фаолиятим муваффақиятли кечаётган экан. Жуда хотиржам ва бахтлиман. “Интер”да ўзимни жуда ҳам қулай ҳис қиляпман”, — дейди Лаутаро.
22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Cерия доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди. Унинг “Интер” билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар тузилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии