RU

Последние новости

00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  401 00:34"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими? Таркиблар билан танишинг  3 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ Новости

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ

“Интер” ҳужумчиси “Барселона”га ўтишга яқин.

Diario Sport хабарига кўра, агар футболчи Испания чемпионатига ўтишни маъқул кўрса, у “Реал”ни эмас, “Барселона”ни танлайди. Аммо каталонияликлар футболчининг АПЛга кўчиб ўтишидан хавотирда.

“Манчестер Сити” ва “Челси” футболчининг  трансфери борасида Италия клубига таклиф жўнатишга тайёр туришибди. Аммо “Барселона” вакиллари футболчи уларнинг жамоасига келишига ишонишмоқда. 

“Барселона” президенти Жозе Бартомеунинг фикрича, жамоа ҳужум чизиғига юлдуз футболчи керак. Клуб Лаутаро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда Лаутаронинг трансфери “Барселона” учун Неймарникига қараганда муҳимроқ. Ҳар иккала футболчини сотиб олиш учун клубда маблағ етарли эмас. Аргентиналик футболчининг клубга ўтиш эҳтимоли юқорилиги шундаки, унинг трансфери борасидаги музокара Неймарникига қараганда енгилроқ кечиши аниқ.

Мартинес билан музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Лаутаро фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташлаш ниятида ва у Италияни тарк этмоқчи. У “Барселона”да Месси билан тўп тепиш ниятида. 

Масаланинг молиявий томонини томонлар ҳали муҳокама қилишгани йўқ. Коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар вазиятни бироз секинлаштирди. Лаутаро Каталония клубидан статуси учун мос таклиф кутаётгани аниқ. Маълум бўлишича, март ойида музокаралар борасида томонлар бир тўхтамга келиши кутилаётганди. Аммо коронавирус вазиятни ўзгартириб юборди. 

Лаутаронинг вакиллари “Сити” ва “Челси” билан ҳам гаплашиб олишган. “Барселона” ҳам бундан хабардор. Аммо футболчининг мақсади Премьер лигада тўп тепиш эмас.

“Интер” ҳам футболчининг қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда. Аммо унинг  товон пули 15 июлга қадар 111 миллион евродан кам бўлмайди. 

“Барселона” томонининг фикрича футболчининг товон пули катта маблағ ва каталонияликлар Видални “Интер”га таклиф этиб, Лаутаронинг товон пулини камайтириш ниятидалар.

Жорий мавсумда Лаутаро Мартинес “Интер” сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика