Лапорта: "Хави ҳаммасини уддалаяпти. У "Барселона"ни қийин дамда қабул қилиб олганди"
07 фев 2023 14:03
Новости
Лапорта: "Хави ҳаммасини уддалаяпти. У "Барселона"ни қийин дамда қабул қилиб олганди"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг 2022/23 йилги мавсумдаги муваффақияти ҳақида гапирди.
"Биз яхши ишлаяпмиз ва мавсум бошида биз турнир ўрталарига келиб 53 очко билан 2-ўриндан 8 очкога ортда қолган ҳолда биринчи бўлишга имзо чеккан бўлардик. Лекин ҳақиқат шундаки, ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп, янада кўпроқ фидойилик ва қатъият кўрсатишимиз керак.
Хави яхши уддалаяпти – у қийин пайтда жамоани қабул қилиб олди ва мўъжизавий тарзда футболчиларни бир ғоя остида бирлаштирди. Асосийси – фидойилик ва жамоавий руҳ", – деди Лапорта.
"Барселона" Ла Лиганинг 20-туридан сўнг "Реал"дан 8 очкога ўзиб кетиб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии