Ла Лига. Винисиус ва Бенземанинг иккитадан голи "Реал"га ишончли ғалаба келтирди
09 янв 2022 02:55
Новости
Ла Лига. Винисиус ва Бенземанинг иккитадан голи "Реал"га ишончли ғалаба келтирди
"Реал Мадрид" – "Валенсия" 4:1
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 1:0 – 43, Бензема пенальтидан, 2:0 – 52 Винисиус Жуниор, 3:0 – 61 Винисиус Жуниор, 3:1 – 76 Гедеш, 4:1 – 88 Бензема.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 70), Кроос, Каземиро (Камавинга, 71), Васкес (Начо, 87), Бензема (Иско, 89), Асенсио, Винисиус Жуниор (Вальверде, 87).
"Валенсия" – Силлессен, Пиччини (Ирансо, 77), Альдерете, Диакаби, Гайя, Гильямон, Гедеш, Васс, Муса (Черышев, 66), Элдер Кошта (Маркос Андре, 66), Макси Гомес (Куандреди, 66; Вальехо, 83).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (14), Милитао (26), Пиччини (51), Муса (58), Менди (75), Черышев (84).
Реал Мадрид Карим Бензема - 43', Винисиус Жуниор - 52', Винисиус Жуниор - 61', Карим Бензема - 88' Примера Дивизион . Тур 20 09/01/2022, 01:00
Валенсия Гонсалу Гедеш - 76' Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 40617 зрителей Главный судья: Alejandro Hernandez
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Шу тариқа, "Реал Мадрид" иккинчи бўлим сўнгида бироз бўшашган бўлсада, ишончли ғалабани тантана қилди ва етакчилигини мустаҳкамлаб олди.
90+3-дақиқа. "Реал"нинг охирги ҳужуми ҳам хавфли чиқди, лекин якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
90+1-дақиқа. Биринчи зарбда... Эдуардо Камавинга битта "подкатда" икки раыибини майдонга қулатди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!
89-дақиқа. Ўзгариш! Гол урган Карим Бензема тўғри захира ўриндиғига йўл олди, унинг ўрнини Иско эгаллади.
88-дақиқа. ГОООООЛ! Карим Бенземада ҳам дубль! Шунчаки ажойиб ҳаракатлар ва гол!
87-дақиқа. Ўзгаришлар! Винисиус Жуниор ва Лукас Васкес ўрнига Федерико Вальверде ва Начо тушди.
86-дақиқа. Денис Черишев узатган тўпни Дани Себальос дарвоза томон ўтказмади. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади.
83-дақиқа. Ўзгариш! 17 дақиқа аввал ўйинга туширилган ва жароҳат олган Коба Коандреди ўрнига Ману Вальехо туширилди.
80-дақиқа. Фарқ қисқарган бўлсада, ўйин темпи ошгани йўқ. Футболчилар натижа ўзгариши қийинлигини тушуниб туришибди.
77-дақиқа. ГОООООЛ! Гонсало Гедеш пенальтидан бўлмасада, такрорий уринишдан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Куртуа биринчи зарбани қайтарди, лекин шериклари ёрдамга келишга кеч қолишди.
75-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ферлан Менди рақибини қўлини ушлаб қолгани сабаб пенальти белгиланди.
Яқиндагина майдонга тушган Денис Черишев қанотдан марказга ўтиб келиб, зарба йўллади, Куртуа ўз ўрнида.
71-дақиқа. Ўзгариш! Каземиро ўрнига Эдуардо Камавинга.
70-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Дани Себальос.
70-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.
Зарбадан кейин тўп "жонли деворга" тегиб қайтди.
68-дақиқа. Марко Асенсиога нисбатан қоида бузилди. Жабрланувчининг ўзи тўп олдида.
66-дақиқа. Ўзгариш! Макси Гомес, Юнус Мусо ва Элдер Кошта ўрнига Денис Черишев, Маркос Андре, Коба Куандреди туширилди.
65-дақиқа. Иккинчи бўлимда қақшатқич зарбалар қабул қилиб олган бўлсада, таслим бўлганича йўқ ва ҳужум уюштиришга уринмоқда.
63-дақиқа. Васснинг ажойиб зарбасидан кейин Тибо Куртуадан зўр сейв!
61-дақиқа. ГООООООЛ! Виннидан дубль! Бу сафар Бензема тўпни ўнгроқдаги Асенсиога етказди, испаниялик аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди, бразилиялик эса бўш қолган дарвозага осонлик билан гол уриб кетмоқда.
59-дақиқа. Диакаби тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборганди, лекин Ферлан Менди шу паллада ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
58-дақиқа. "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетаётганида Юнус Мусо Каземирони йиқитди.
Биринчи бўлим бўлгани каби "кўршапалаклар" кетма-кет бурчак зарбаси амалга оширишди.
57-дақиқа. Макси Гомеснинг зарбасидан кейин "жонли деворга" теккан тўп дарвоза томон кетаётганди, Бензема хавфни бартараф этди.
56-дақиқа. Кроос қоидани бузди деб топилди.
55-дақиқа. Дарвозабоннинг хатосидан кейин тўп Бенземага келиб тушганди, аммо француз ва Винисиус бу сафар бир-бирларини тушунмай қолишди.
52-дақиқа. ГООООООООЛ! Винисиус-Бензема дуэтидан навбатдаги гол!
51-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўз хатосини тўғрилаш учун Винисиусни қоида бузиб тўхтатишдан бошқа вариант топа олмаган Кристиано Пиччинига сариқ карточка кўрсатилди.
49-дақиқа. "Реал" тўп билан, меҳмонлар эса вазиятларини кутишмоқда ва баъзи эпизодларда прессингни кучайтириб, тўпга ташланишмоқда.
47-дақиқа. Кроос рақибининг оёғини босиб олди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Жамоалар майдонга қайтишди.
45+1-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Тони Крооснинг зарбаси умуман қовушмади...
44-дақиқа. "Валенсия" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, яна омадсиз.
43-дақиқа. Тўп олдида Бензема... Зарба ва гол! Карим совуққонлик билан дарвоза "тўққизлиги"ни нишонга олди.
41-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Тўпни марказга яқинроқ ҳудудда эгаллаб олган Каземиро дадил равишда олдинга қараб борди ва рақиб оёғига чалиниб йиқилди. Ҳакам ишонч билан нуқтага ишора қилди.
40-дақиқа. Лука Модричнинг ўта кучли зарбасидан кейин дарвоза жойидан қимирлаб кетай деди...
39-дақиқа. Сариқ карточкаси бор Каземиродан яна фол...
38-дақиқа. Гайя Васкесни алдагандек бўлди, аммо йиқилишига "Реал" футболчиси айбдорлигига ҳакам ишонмади.
37-дақиқа. Менди қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўп билан жарима майдончасига кириб кетаётганда техник хатога йўл қўйди, оқибатда тўпсиз қолди.
35-дақиқа. Карим Бензема ўзи учун қулай нуқтага чиқиб борди ва зарба берди, дарвозабон катта эҳтимол бу сафар ҳеч нима қила олмасди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
32-дақиқа. "Реал" босимни кучайтирмоқда.
Марконинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ичида Алаба йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Ҳакам яна жим.
30-дақиқа. Асенсионинг зарбасидан кейин Силессендан сейв кўрдик, бурчак зарбаси. Стандарт вазиятни тезкор амалга оширишди, лекин сониялар ўтиб, яна бурчак зарбаси.
28-дақиқа. Милитао анча узоқ масофадан зарба йўллади, унинг уриниши аниқ, аммо дарвозабон учун ортиқча қийинчилик туғдирмади.
27-дақиқа. Тони Кроосни очиқчасига ушлаб қолишди. Мезбонлар вакиллари Даниэл Вассга ҳам карточка кўрсатиш зарур деб ҳакамга юзланишган, лекин Алехандро Эрнандес Эрнандеснинг фикри бошқачароқ.
26-дақиқа. Огоҳлантириш! Сариқ карточка бу сафар ҳам мезбонлар вакилига кўрсатилди. Ортга қайтаётганда Эдер Милитао важоҳат билан Хосе Луис Гайяга қараб борди. Ҳакам бу қоидага зид деб ҳисоблади.
25-дақиқа. Секин-аста "Реал" тўп назоратини ўз томонига оғдираётгандек. Ҳозир Лука Модричга нисбатан фол қайд этилди.
23-дақиқа. Марко Асенсио жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба йўллади, Гайя тўп йўлига тўғаноқ бўлди ва "Валенсия" ҳужумини бошлаб берди. Қизиғи, қарши ҳужумни Марконинг ўзи ортга қайтиб бартараф этди.
21-дақиқа. "Валенсия" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо Уго Гильямон тўп учун курашда Асенсиога нисбатан фол ишлатди.
19-дақиқа. Мендининг узатмасидан кейин жарима майдончаси марказида пайдо бўлган Винисиус зарба йўллашга муваффақ бўлди, лекин унинг уринишига ҳам аниқлик етишмади.
17-дақиқа. Каземиро узоқ масофадан зарба йўллашга қарор қилди, унинг уриниши дарвозабон учун кутилмаган бўлсада, ноаниқ чиқди.
14-дақиқа. Огоҳлантириш! Вассга бориб урилгани учун Каземирога сариқ карточка кўрсатилди.
13-дақиқа. Винисиусдан ажойиб ҳаракат у тўпга тегмай, алдамчи ҳаракати эвазига рақибини ортда қолдириб кетди.
Стандарт вазиятдан бу сафар ҳам наф чиқмади.
12-дақиқа. Меҳмонлар яна бир бучак зарбасини амалга оширадиган бўлишди.
10-дақиқа. Пиччини ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Менди ҳамда Каземирони ортда қолдирганди, сўнгги паллада Каземиронинг оёғига чалиниб футболчи йиқилиб тушди.
6-дақиқа. Узатмадан кейин барчадан баланд сакраган Милитао яхши зарба берганди, аммо дарвозабон ҳам ўз ўрнида ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
5-дақиқа. Лукас Васкесга нисбатан кетма-кет қоида бузилди, стандарт вазият.
3-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини "Валенсия" амалга оширди, лекин иш зарбагача етиб бормади.
2-дақиқа. "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.
1-дақиқа. Учрашув бошланди! Ўйиндаги илк ҳужумни меҳмонлар ўнг қанотдан уюштиришди, лекин марказга узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
Комментарии