RU

Последние новости

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  4 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Ла Лига. "Реал" "Валенсия"ни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

Ла Лига. "Реал" "Валенсия"ни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Испания чемпионати доирасида "Реал Мадрид" - "Валенсия" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада сиз учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


ЯНГИЛАШ


Ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Чиройли голлар, Бенземанинг дубли, Асенсионинг қайтишии ва голи, осиёлик футболчининг "анти-қахрамонлиги". 

Шу тариқа, учрашув "Реал Мадрид"нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

94-дақиқа. Мезбонлар тўпни олиб қўйиб, чап қанотдан олдинга ўтишди, аммо сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди. 

93-дақиқа. Мезбонлар тўпни "Валенсия"га бериб, қўлингиздан нима келади дегандек бўлмоқда. 

Лука Модричнинг қанотдан узатган тўпини Тони Кроос боши билан дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ.  

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди!

Ли Кан Серхио Рамоснинг оёқларини тўпга ўхшатди шекилли.

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Осиёлик Ли Кан Ин майдон марказида Серхио Рамосни тепавергани учун қизил карточка билан сийланди.

87-дақиқа. ГОООООЛ! Моҳирона ҳаракатларни амалга оширган Бензема ҳисобни йирик кўринишга олиб келмоқда!

86-дақиқа. Ҳимоядаги хатодан сўнг, Каземиро ажойиб ҳаракат билан тўпни олиб қўйди. 

84-дақиқа. Винисиус жуда фаол. Катта тезликда олдинга ўтиб кетаётганида, Уго тўпни қўли билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди. Жарима зарбаси. 

82-дақиқа. Эден Азар майдонни тарк этди, унинг ўрнини Винисиус Жуниор эгаллади. 


ГОООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Марко биринчи зарбадаёқ дарвозани ишғол қилди! Ажойиб қайтиш бўлди десак, муболаға бўлмайди.

74-дақиқа. Федерико Вальверденинг ўрнига Марко Асенсио тушди.  

73-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.   

68-дақиқа. Голдан руҳланган "Реал" футболчиларининг ҳаракатлари анча дадил бўлиб қолди. "Кўршапалаклар" эса аксинча бироз карахт ҳолатдадек.

Яна Азардан ассист. Ёдингизда бўлса, ўйиндан аввал Зидан айнан Азар-Бензема жуфтлиги ўйинидан кўп нарсаларни кутаётганини айтиб ўтганди. 

Азар, Модрич ва Бенземанинг фаоллиги франциялик футболчининг голи билан якунланди! 

61-дақиқа. ГОООООЛ! "Реал Мадрид" ҳисобни очди!

60-дақиқа. Ферран Торрес ўрнига Гонсалу Гуэдеш 

59-дақиқа. Максимилиано Гомес ўрнига майдонга Кевин Гамейро туширилди.

Ўзгариш. "Валенсия" мураббийи янги футболчиларни майдонга туширишга қарор қилди. 

54-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпга эгалик қилишмоқда, аммо дарвозага йўл топа олишмаяпти.

Ўйин тақдирин биргина гол ҳал қилиб қўядиган кўринади. 

52-дақиқа. "Валенсия" ҳимоячиси тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

Марко Асенсио майдонга тушадими? У чигалёзди машғулотларини бошлаб юборди.

50-дақиқа. Бензема жарима майдони кириб бориб зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

49-дақиқа. Ферран Торрес қанотда Менди ва Рамосни алдаб ўтиб кетишга ҳаракат қилди, лекин рақиб сардорига тўқнашиб йиқилиб тушди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди. 

47-дақиқа. Қанотдан етказиб берилган тўпга мезбонлар етиб бора олмаганидан сўнг, Менди рақиб қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатишга мажбур бўлди.

46-дақиқа. "Валенсия" футболчилари рақиб прессингидан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиляптилар.

Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи бўлим якунланди.  

45+3-дақиқа. Ҳимоядан чиқиб олдинга кетаётган Рамосни қоида бузиб йиқитишди.

45+2-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг "Реал Мадрид" футболчилари дарвозага зарба беришди, дарвозабон ўз ўрнида. 

45+1-дақиқа. "Валенсия" қарши ҳужумда ажойиб имкониятга эга бўлганди. Ферран Торреснинг зарбаси йўлига Карвахаль жон ҳолатда ташланди ва тўп дарвозагача етиб боришига йўқ қўймади.

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Бурчак тўпи. "Реал" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди.  

Кондогбианинг кучли зарбасидан сўнг Тибо  тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади. 

43-дақиқа. АЖОЙИБ СЕЙВ! Куртуа қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди.  

42-дақиқа. "Валенсия" ҳужум уюштириш учун имкониятларни кўриб чиқмоқда. 

39-дақиқа. Каземиро яна қоидани бузди. Таянч ярим ҳимоячиси бугун сариқ олса, кейинги ўйинни ўтказиб юбориши ёдидан кўтарилган шекилли. Кетма-кет рақибларини "оёққа зарбалар" билан сийламоқда.

36-дақиқа. Карвахал ва Вальверде ўнг қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. 

"Валенсия" футболчилари кўпроқ тўпсиз ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда ва шу сабабли ҳозирга келиб рақибларидан 1.5 км кўпроқ масофани босиб ўтишга улгуришибди. 

34-дақиқа. Ҳакам футболчиларга нафасларини ростлаб, сув ичиб олиш имкониятини яратиб берди.

Карим Бензема ва Зидан бугунги учрашувда нималар ўхшамаётгани борасида фикр алмашмоқда.

32-дақиқа. Мезбонлар ҳам бурчак тўпи ишлаб олишди, аммо наф чиқара олишмади. 

31-дақиқа. "Реал" яна тўпни ўз назоратига олиб, рақиб дарвозаси томонга йўл изламоқда.

29-дақиқа. Карвахаль қанотдан индивидуал ҳаракатлари эвазига рақибни ортда қолдириб, жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида. 

26-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак тўпини меҳмонлар ўйинга киритишди. Ҳаводан узатилган тўпни Рамос қайтаришга муваффақ бўлди.   

22-дақиқа. Йўқ! Ҳакам такрорий лавҳани кўргач, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

20-дақиқа. ГОООЛ! "Валенсия" ҳисобни очди. Лекин ҳакам VAR ёрдамини кутмоқда. 

19-дақиқа. "Валенсия" ўзига кела бошлади ва ҳужумга кўпроқ ўтмоқда. 

Учрашувдан олдин "Реал" футболчилари оғир касалга чалинган "Барса" собиқ устози Унсуэ қўллаб-қувватлаш маъносида махсус футболкани олиб чиқди.


14-дақиқа. "Валенсия" яхши ҳужум уюштирди ва ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб борди. Футболчи ҳали зарба бериб улгурмасидан баъзилар ГОООЛ дейишига қарамай, тўп устунга тегиб қайтди. 

Жамоалар секин-аста темпни оширишмоқда.

11-дақиқа. Аввалига "Валенсия" хавфли қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, Куртуа бунга йўл қўймади. Кейинги ҳужумда "Реал" яхши имкониятга эга бўлди. Аммо Бенземадан тўпни қабул қилиб олган Азарга мукаммал зарба бериш учун имкон қолдиришмади.  

10-дақиқа. Каземиро тўпни чап қанотда турган Бенземага оширди, француз олдинга ўтиб, жарима майдонига кириб келди ва тўпни Кроосга оширди, аммо ярим ҳимоячининг зарбаси ўхшамади. 

9-дақиқа. Тўпни олиб қўйган меҳмонлар яна тезкор ҳужум ташкил этишга уриниб кўришди, аммо тўп оширишдаги хато режани бузиб қўйди.

8-дақиқа. Рафа Варан майдон марказида қоидани бузди, ҳакам ҳимоячини қувлаб етиб, бошқа бундай қилмаслигини таъкидлади. 

7-дақиқа. Куртуа тўпга чиқиб, қийинчилик билан бўлсада, қайтариб юборди. 

6-дақиқа. "Валенсия" тўпни олиб қўйди ва Торрес қанотдан олдинга ўтиб кетаётганида қоида бузиб тўхтатилди. Тўп олдида меҳмонлар сардори Дани Парехо.

4-дақиқа. Ҳозирча "қаймоқранглилар"нинг чап қаноти фаолроқ, аммо чинакам хавфли вазият бўлмаяпти.

2-дақиқа. "Валенсия" тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо ҳужум бошланиб улгурмай тугаб қолди.

1-дақиқа. Мезбонлар тўпга эгалик қилишмоқда ва шошилмасдан ўз ҳужумларини ривожлантиришмоқда.

Ўйин бошланди!

Баъзи ОАВ ва телеграм-каналларда асосий таркибда кўрсатилган Дани Карвахаль жароҳат олгани ва охирги паллада алмаштирилиб, унинг ўрнига майдонга Марсело тушиши ҳақида хабарлар тарқалди. Уларнинг аксарияти Испаниянинг "Марca" нашрига таянган, аммо бу хабар тасдиғини топмади ва Дани майдонда.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Стадионда "Мадрид" клуби мадҳияси янграмоқда! Шубҳасиз, бу футболчиларга ўзгача таъсир қилади.  

Меҳмонлар ҳимоя марказида Мангалага эндигина 20 ёшга қадам қўйган Уго Гильямон шериклик қилади. Сўнгги ўйинларда мураббий мажбурликдан ёш футболчини майдонга туширмоқда, аммо бугун, "Қироллик клуби"нинг тажрибали футболчиларига қарши ўйинда Уго ўзини қандай ҳис этаркин? Бу нарсани кузатиш исталган мухлис учун қизиқ бўлади деб ўйлаймиз. 

Бироз олдин "Реал Сосьедад" меҳмонда "Алавес"га мағлуб бўлди ва қаторасига иккинчи турда очко йўқотмоқда. Ажойиб ўйин кўрсатган ва омадли мавсум ўтказаётган Иманол Альгуасил шогирдлари рестартдан сўнг ўзларига кела олишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бугун мезбонлар таркибида ярим ҳимоячи Каземиро ва ҳимоячи Ферлан Менди сариқ карточка оладиган бўлишса, кейинги учрашувни, яъни "Реал Сосьедад" билан баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлишади. Шунга қарамай, Зидан уларни асосий таркибда майдонга туширишга қарор қилди. 

Бугун бир қарашда қизиқарли учрашувлар у қадар кўп эмасдек, аммо Испанияда турнинг марказий учрашуви Альфредо Ди Стефано стадионида бўлиб ўтади. Умид қиламиз, жамоалар яқин икки соат вақт давомида бизни зериктиришмайди.  

ЯНГИЛАШ


Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда бошлайдиган бўлишди.  

«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Вальверде, Каземиро, Кроос, Модрич, Бензема, Азар.

«Валенсия»: Силлессен, Мангала, Кондогбиа, Солер, Парехо, Гайя, Васс, Родриго Морено, Ферран, Макси Гомес, Уго Гильямон.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 61', Марко Асенсио - 74', Карим Бензема - 86'

Примера Дивизион . Тур 29

19/06/2020, 01:00

0
:
3
Завершен

Валенсия

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
61'  Карим Бензема
61'  Эден Азар
74'  Федерико Вальверде (Марко Асенсио)
74'  Марко Асенсио
74'  Ферлан Менди
82'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
86'  Карим Бензема
86'  Марко Асенсио
21'  Родриго
24'  Хосе Гайя
59'  Ферран Торрес (Гонсалу Гедеш)
60'  Макси Гомес (Кевин Гамейро)
69'  Карлос Солер (Денис Черышев)
69'  Даниэль Парехо (Франсис Коклен)
76'  Родриго (Ли Кан Ин)
84'  Уго Гильямон
89'  Ли Кан Ин

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика