Ла Лига "Барселона" бош мураббийига қарши иш очди
05 ноя 2020 01:44
Новости
Ла Лига "Барселона" бош мураббийига қарши иш очди
Ла Лига "Барселона" мураббийи Рональд Куман ҳамда клуб раҳбариятининг 2 вакили — Хави Вилахоана ва Кучо Эрнандесга нисбатан интизомий иш очди. Бу ҳақжа AS хабар тарқатди.
"Кўк-анорранглилар" "Реал"га қарши ўйин пайтида ҳакамнинг Серхио Рамосга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилаганидан норози бўлишган эди. Каталонияликларнинг фикрича, ўша эпизоддан олдин "Реал" сардорининг ўзи қоида бузган.
Куман "Эл Класико"дан кейин VAR доим "Барселона"нинг зарарига ишлаётганини айтган бўлса, Вилахоана учрашувни бошқарган ҳакам Хуана Мартинеса Мунуэрани ҳақорат қилган.
Мазкур иш 2-3 ҳафтада якунланиши керак. "Барселона" вакиллари дисквалификацияга учраши ёки жаримага тортилиши мумкин.
ЎҚИНГ: Рональд Куман узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии