RU

Последние новости

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  11 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  31 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти? Новости

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ҳеч бир детални кўздан қочириб бўлмаяпти.

Эндиликда ҳар бир воқеани синчиклаб кузатиб боришга мажбурмиз. Гуруҳдаги рақибимиз КХДР (Шимолий Корея) терма жамоасининг навбатдаги уй учрашувини Лаосда эмас, балки Саудия Арабистонида ўтказиши қатор гап-сўзларга сабаб бўлишда давом этмоқда.

Гап аслида КХДРнинг қаерда ўйнашида эмас, гап уларнинг рақиби кимлигида. Шимолий Корея шу пайтгача учта уй учрашувини Лаос пойтахтида ўтказди. Шимолликлар Қатар, Эрон ва Ўзбекистон билан Лаосда кураш олиб борди. Лекин БАА билан ўйинга келганда бу жамоа Лаосда ўйнамайдиган бўлди ва ундан кўра Саудия Арабистонида жойлашган "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионини танланди.

Бизнинг ҳайронлигимиз нимада? Ҳамма қатори БАА терма жамоасининг Лаосга бормаслигида. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, БАА 10 очко билан изма-из таъқиб қиляпти. БАА биздан ўзиб кетишини хоҳламаймиз, шу боис нафақат ўзимизга, балки рақибларимизга боғлиқ бўлган ҳар бир деталга эътибор беришга мажбурмиз. Ҳаммасига шунчаки кўз юмиб тура олмаймиз.




КХДР - БАА учрашуви Лаосдан Саудия Арабистонига кўчирилгач, кўпчилик бунда БААнинг қўли бор, улар ўзларига осон бўлиши учун Шимолий Кореяни кўндиришди, керак бўлса стадион топиб йўлкира харажатларини ҳам қоплаб беришади дея тахмин қила бошлади. Энди бу фақат гап-сўзлар холос. Аслида ўйин кўчирилишининг сабаби бошқа ёқда экан.

Гап шундаки, 20 март куни Лаос ҳам ўз майдонида ўйнайди. Шри Ланка терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашуви худди шу кунга қўйилган. Мамлакат пойтахтида халқаро даражадаги учрашувни қабул қила оладиган стадион битта шекилли Лаос ўз уйида ўйнашини билгач, КХДР зудлик билан бошқа вариант қидиришга тушди. Натижада яна бир бетараф майдон сифатида Ар Риёддаги стадион танланди.

Қоидага кўра, терма жамоаларга ОФК стадион топиб бермайди. ОФК фақат стадионларни қабул қилади ва ўйин ўтказса бўлиши ёки бўлмаслигини айтади.  Яъни, бу ўринда ОФК Лаосга ҳеч қанақа ёрдам бермаган. БАА шимолликларнинг қулоғига шу яқин атрофда яхши стадион бор, шу ерга келиб ўйнанглар деб шипшитиб қўйган бўлиши мумкинми? Мумкин. Ҳар ҳолда бу вазиятда ҳар қандай гумон хаёлга келади.

Уй ўйинларини бир давлатдан бошқасига кўчириш янгилик эмас. Масалан, "B" гуруҳидаги Фаластин биринчи уй учрашувини Малайзияда (Иорданияга қарши), иккинчи уй учрашувини Қатарда (Қувайтга қарши) ва учинчи уй учрашувини Иорданияда (Жанубий Кореяга қарши) ўтказди. Учта уй учрашувида уч хил стадиондан фойдаланди. Фаластин терма жамоаси чеклов ва тақиқ сабаб ЖЧ саралаш баҳсларини ўз майдонида ўктаза олмаяпти, шу боис ҳар гал стадион қидиришга мажбур бўлмоқда.

ОФК наздида терма жамоалар бундай вазиятда нейтрал стадион топса бўлгани. Қайси ўйингоҳни афзал деб билиш эса мезбон жамоанинг ўзига боғлиқ. Яна Шимолий Корея мавзусига қайтамиз. Бу жамоа 20 март куни Қатар меҳмони бўлади, шундан сўнг Саудия Арабистонига парвоз қилиб, БАА билан ўйинга тайёргарлик кўради. Яъни бу ўринда КХДРнинг нима сабабдан Ар Риёдни танлашига мантиқ бор. Иккала ўйин орасидаги вақт беш кун эканини инобатга олсак, жамоа ортиқча толиқиб қолмаслиги учун ҳам Саудия вариантини танлаган деса бўлади.

ОФК терма жамоалар олдига "бетараф майдон" талабини қўйдими, муҳими ўйин бошқа мамлакатда ўтказилса бўлгани. Бу ўринда яна бир жиҳатни келтириб ўтамиз: биринчиси, ўйин рақиб жамоа мамлакатидаги стадионлардан бирида ўйналмайди ва иккинчиси ўйин Осиёдан ташқари ўтказилмайди. Яъни нейтрал стадион деганда ОФКга аъзо мамлакатлардан бирининг ўйингоҳи бўлиши шарт.




Бунинг сабаби шуки, Фаластин терма жамоаси Жазоирда ўйнашни хоҳлади, Шимолий Корея ҳатто Туркия вариантини танлади. Лекин ОФК бунга кўнгани йўқ. Жамоаларга ОФКга аъзо давлатлардан бирида ўйин бўлиши керак деб тушунтирилди. Қолаверса, бетараф майдонда ўйнаётган жамоалар фақат Шимолий Корея билан Фаластин эмас. Ливан, Сурия, Афғонистон терма жамоалари ҳам бошқа стадионларда уй учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Хуллас, шунақа гаплар. Биз яхшиси ўз ўйинимиз ҳақида ўйлай қолайлик. Қолган тўртта учрашувда ижобий натижа қайд этиб, камида иккинчи ўриндан пастга тушмасак - марра бизники. Шунда КХДР терма жамоасининг уй учрашувини қаерда ўтказиши-ю, БАА қанча очко тўплаганининг умуман аҳамияти қолмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика