RU

Последние новости

00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2

"Кванжу"ни тарк этиш сабаби, ҳозирги маоши, янги мураббий билан илк суҳбат". Рустам Ашурматов билан интервью Новости

"Кванжу"ни тарк этиш сабаби, ҳозирги маоши, янги мураббий билан илк суҳбат". Рустам Ашурматов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов куни-кеча "Канвон" клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

Футболчи championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Нима учун "Кванжу"да қолмадингиз?
- "Кванжу"да қолмаганимга етарли сабаблар келтиришим мумкин. Мисол учун, бош мураббий ўзгарди. Жуда кўп ўйинчилар жамоани тарк этишди. Шу билан бирга клуб олдидаги мақсадлар ҳозирча юқори эмас. Барча сабабларни ҳисобга олган ҳолда бошқа клубга ўтишга қарор қилдим.

- Ушбу клубда ўтган икки йилдан қандай хотиралар қолди?

- "Кванжу"дан жуда ҳам кўп яхши хотиралар қолди. Сабаби икки йил ичида жамоа олдин умуман эришмаган ютуқларга эришди. Ўзим ҳам катта тажриба тўпладим деб ўйлайман. Жамоадошларим билан алоқани сақлаб қолдим, бу клубда ўсишга эришдим деб бемалол айта оламан.

- "Канвон" клубига ўтиш қандай содир бўлди?
- Барчаси оддий бўлди: Бу клубдагилар менинг ўйинларимни кузатишган шекилли, ўзлари алоқага чиқишди ва шартнома таклиф қилишди. Таклифни ўйлаб кўриб розилик бердим.


- "Кванжу" бош мураббийи "Сеул"га кўчиб ўтди. Кўпчилик сизни "Сеул"га ўтасиз деб кутганди...
- Тўғри, балки "Сеул"га ҳам ўтишим мумкин эди, лекин бош мураббийнинг ўзи ҳам бу клубда янги бўлгани учун қийинроқ эди. "Канвон"дан таклиф бўлаётганини айтганимда мураббий менга ишониб қолиб вақт йўқотмаслигим ва таклифга рози бўлишимни айтди.

- "Канвон"да олдинги клубингиздан кўпроқ маош оласизми ёки кам?
- "Кванжу"га келганимда легионер сифатида жуда ҳам кам маошга рози бўлиб келганман. Оллоҳга шукур ўйинларим "Канвон" клубига ёққан шекилли олдинги клубимдан кўпроқ маош таклиф қилишди. Лекин бу клубга фақат пул учун эмас футболчи сифатида янада ўсиш учун келдим. Олдимда араб клубларидан ва бошқа жамоалардан таклифлар бор эди, лекин савия жиҳатидан пастроқ эди.

- "Канвон" К1 Лигада энг юқориси 6-ўринни олган экан. 2021 йилда клубнинг мақсади қандай?

- Тўғри айтдингиз бу клуб ўртамиёна эди. Лекин 2021 йилда жамоа олдига катта мақсадлар қўйилган, "Канвон"ни танлашимга айнан шу омил ҳам катта роль ўйнади. Олдин бу жамоада легионерлар жуда кам бўларди. Ҳозир мен билан бирга 3 нафар легионер бор, яна бир легионер яқин вақт ичида жамоага қўшилади. Бу йил "Канвон" юқори ўринлар учун курашмоқчи.

- Клуб сиздан ташқари жуда кўп янги футболчиларни харид қилди. Жамоа янгидан қуриляптими?
- Ҳа, юқорида айтганимдек жамоада мақсадлар ўзгарган. Легионерлар ташқари кўплаб яхши савиядаги маҳаллий футболчилар билан шартнома тузилди.


- Бош мураббий билан илк суҳбатингиз нималар ҳақида кечди?
- Биринчи навбатда мураббий ҳозирги ҳолатим ҳақида қизиқди. Сўнгги бор қачон расмий ўйинда майдонга тушганим ва машғулот ўтказганимни сўради. У жамоага тезда киришиб кетишимга ишонишини маълум қилди.

- Жанубий Кореянинг жанубий қисмидан шимолий қисмига кўчиб ўтдингиз. Фарқ сезилмаяптими?
- Деярли ҳеч қандай фарқ сезилгани йўқ, фақат шаҳарлар бошқа-бошқа холос. Канвон курорт шаҳар ҳисобланади, атрофи тоғ ва денгиз билан ўралган.

- Клуб уй олиб бердими ёки меҳмонхонада яшаяпсизми?

- Ҳа, клуб уй берган, лекин айни пайтда мавсумолди йиғинда қатнашаётганимиз боис барчамиз битта меҳмонхонада яшаяпмиз.

- Оилангизни Кореяга олиб бориш учун шароит борми?
- Албатта шароит бор, лекин ҳозирги кунда Жанубий Корея ҳукумати хорижий фуқаролар учун виза беришни тўхтатган. Бу тақиқ олиб ташланиши билан оиламни олиб келиш ниятим бор.

- Клуб янги мавсумга қаерда тайёргарлик кўрмоқда?

- Янги мавсумга Пусан шаҳрида йиғин ўтказаяпмиз. Сабаби дунёда ҳукм сураётган пандемик вазият туфайли Жанубий Кореяга бошқа давлатдан келган ҳар қандай фуқаро икки ҳафталик карантинда бўлиши шарт.
 

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика