RU

Последние новости

16:35Малайзия  0 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Кутиб олинг: FIFA 19! (Янгиликлар ва салбий томонлар) ФОТО+ВИДЕО Новости

Кутиб олинг: FIFA 19! (Янгиликлар ва салбий томонлар) ФОТО+ВИДЕО

Теги :  FIFA
FIFA симуляторининг умумий кўриниши бир неча йиллардан буён ўзгармай келаётмоқда.

Бироқ ушбу кузда бизга ўйинга янги фишкалар киритилишини маълум қилишди. Бу ўйиннинг жуда ҳам эски талқинларидан олиниши ва бизга ёқишини ваъда этишди.

АСОСИЙСИ НИМА?

Янги фишка Time Finishing деб номланади. "Бу технология ёрдамида афсонавий голлардан бирини биргина тугмани босиш орқали уришингиз мумкин", - деб ёзади EA. Футболчининг бошини тепасида ўзига хос кўринишли чизғич пайдо бўлади. Шу орқали зарбанинг бериладиган вақтини билиб олишингиз мумкин. EA бу чизғични risk and reward деб номлади.

Қайд этиш керак, бу барча зарбаларда ҳам пайдо бўлавермайди: ўйинчининг ўзи ушбу технологияни фойдаланишни конкрет эпизодларда танлаб олади. Бу ҳолат "зарба" тугмасини икки марта босишда фаоллаштирилади.

Қийинчилик шундаки, иккинчи марта босишнинг вақтини билиш керак. Агарда буни анча олдин ёки кечроқ боссангиз - зарба ноаниқ кетади. Агарда барчаси ўз вақтида бажарилса, ўйин сизни "great timing" деб баҳолайди ва зарба катта эҳтимол билан голга айланади.

Табиийки, вазият қанчалик қийин бўлса, аниқ зарба бериш учун қулай вақт камроқ бўлади. Агарда сиз тўпни 10 метрдан тепадиган бўлсангиз, чизғичда яшил ранг кўпроқ бўлади. Зарбани жарима майдончаси ташқарисидан бермоқчи бўлсангиз, аниқ зарба бериш ҳам қийинроқ бўлади.

БУ ФОЙДАЛИ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

Шунга ўхшаш фишка FIFA 05да қўлланилганди, аммо бу фақатгина жарима зарбаларида ишлаган. Шу боисдан барча зарбалар осмонга учиб кетарди. Аммо футбол симуляторларида зарбанинг сифатида асосан компьютерга боғлиқ бўлиб қолади: сиздан асосий вазифа - керакли нуқтани топиб, зарба бериш. Сиз фақатгина зарбанинг кучини ҳал қиласиз. Нима учун Роналдунинг узоқ масофадан берган зарбани аниқ эмас, нима учун Месси бўш дарвозага ура олмади, деган саволларга жавоб сифати барчаси компьютернинг иши деб келтирилади.

Эндиликда зарбанинг омадлилиги Месси ёки Смоловнинг нафақат компьютердаги маҳоратига, балки ўйинчининг савиясига ҳам боғлиқ. Асосийси - шундай паллаларда ўйинчи ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Жуда ҳам кучсиз рақибга мағлуб бўлиш - жуда ҳам оғир бўлади (кетма кет икки мағлубият эса даҳшат! Мағлуб бўлдингми, бошқа жамоада ўзингни синаб кўр).

ЎЙИННИНГ МИНУС ТОМОНЛАРИ БОРМИ?

Албатта, барчаси оддий эмас. Агарда Ultimate Team режими ёқиладиган бўлса, барчаси тушунарсиз бўлиб кетиши мумкин. Кимдир технологияни ўзгартириб ташлайди ва ўзига мослаштириб олади. Унда барча зарбалар голга айланиши ҳам, футболчиларнинг ўзи жойстикка бўйсунмаслиги ҳам мумкин бўлиб қолади.


Шу орқали кўплаб жиҳатлар мавҳумлигича қолмоқда: бу режимда нечта гол бўлади, янги фишка орқали ўйиндаги ҳисоб 10:10 бўлиши мумкинми? Одамлар бир ўйинда 5 та афсонавий голлардан бирини урадиган бўлса, ҳақиқий футболдаги мўъжизалар ўз кучини йўқотиши ҳам мумкин.

Симуляторга бериладиган баҳо эса унинг ривожланишига қараб берилади. Бу ғоялар чексиз тахсинларга сазовор, аммо ўйинлар давомида ўйинчилар пасларга кўпроқ эътибор берганлари ҳам яхши эди. Асосийси, EA Sports ўйинни ривожлантириш ўрнига савиясини тушириб қўймаган бўлса бўлди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика