RU

Последние новости

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  8 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  475 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Куртуа шарманда, тўхтатиб бўлмас Месси ёҳуд "Барселона" - "Челси" учрашуви ҳақида Новости

Куртуа шарманда, тўхтатиб бўлмас Месси ёҳуд "Барселона" - "Челси" учрашуви ҳақида

Кеча тунда "Челси" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Барселона"га мағлуб бўлди.

Куртуа шарманда бўлди, "Челси" Мессига ютқазди

Кеча тунда "Челси" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Барселона"га мағлуб бўлди. 

ЎЙИННИ ЯНА МЕССИ ҲАЛ ҚИЛДИ

Агарда бундай сарлавҳа билан ёзилган мақола қарши томонга ёқмаса, бу албатта танқид қилинади ва мақолани керакмасга чиқариб юборишади. Замонавий "Барселона"нинг сўнгги ўйинларини кузатадиган бўлсак, бунда жамоа ғалаба қозонмоқда ва асосий ишни Лео Месси ҳал қилмоқда. Нима қилиш керак? У яна ўзининг супер даражадаги ўйинларини намойиш этмоқда.

Аргентиналик футболчи "кўклар"га қарши ўйинлардаги голсиз сериясини шундай тарзда якунлади: иккита оёқлар орасидан урилган голлар - рақибни "таҳқирлашдир". "Рома"га қарши ўйин каби Месси рақибнинг хатосини кечирмади, барча ҳимоячилар ва дарвозабоннинг устидан кулгандек бўлди. Лео барчадан ўтишни истади ва айримлар унинг лаънатига учради: ўтган мавсумда Петр Чех, бу йили эса - Куртуа.

Лео Мессининг хатти-ҳаракатлари эвазига "Барселона" тезкор гол киритди ва илк икки хавфли вазиятдан фойдаланди, Тибо Куртуа эса голнинг урилишига катта ҳисса қўшди. Месси ўйинни шундай бошладики, худди жамоаси биринчи ўйинда 0:4 ҳисобда ютқазгандек эди. У жамоасини қутқаришни ва кўпроқ голлар уришни истаётгандек кўринди. Биринчи ўйинда қолган интрига жавоб баҳсинниг 20-дақиқасигача ўлиб бўлди.

ВАЛЬВЕРДЕ ЭНРИКЕНИНГ ХАТОСИНИ ТЎҒРИЛАДИ

Агарда ўйинни эътибор билан кўрадиган бўлсак, ўйинда фақатгина аргентиналикнинг яккахон бўлмаганлигининг ҳам гувоҳи бўламиз. У билан бирга Эрнесто Вальверде ҳам ўзини кўрсатди. Жавоб ўйини тугаганидан кейин мураббий клубнинг асосий вазифаси бажарилганини, Стивен Хокинг каби барча тешик-у дарчалар яхшилаб ўрганилганини, фақатгина бу космосда эмас, "Барселона" схемасида бўлганини таъкидлади.

Биринчидан, "Челси" чизиқлар орасидаги ҳолатни ўнглай олмади. Каталонияликлар тезда хотиржам ва жамоавий ўйнашни бошлади. Улар Виллиан ва Азарни "қуролсизлантиршди" ва ўйинга тўғри баҳо беришди. Иккинчидан, басклар ҳимояни яхши ушлашди. Ўйин давомида "Барселона"нинг орқа чизиқ вакиллари 14 марта рақибнинг ҳужумларини қайтаришган.

Ўтган мавсумда ЕЧЛнинг 1/4 финалида ва Ла Лигада шундай муаммолар каталонияликларни таъқиб қилганди. Луис Энрике жамоасига рақиблар ҳимояси деярли ўйин бермаганди. Бу мавсумда каталонияликларнинг асосий ютуғи - мустаҳкам ҳимоядир. Вальверде жамоаси бу мавсумда "Реал", "Ювентус", "Челси"га қарши ўйинда жуда яхши ўйин намойиш қилди ва биз ҳақиқий "Барселона"ни кўрдик.

"ЧЕЛСИ" ЯНА МУНОСИБ ЎЙИН КЎРСАТДИ

"Стэмфорд Бриж"да Антонио Контенинг тизими бир марта хато қилди ва бунда "Барселона" гол уришга эришди. "Камп Ноу"да эса жамоа уч марта хатога йўл қўйди ва барчаси натижага таъсир кўрсатди. "Барса" рақибнинг хатоларига муносиб жавоб берди, "Челси"нинг ҳимоячилари прессингача етиб боришга ҳам улгуришмади.

"Челси" жавоб учрашувида вазиятни ўзига ўнглай олмаслиги аниқ эди. Биринчидан, клубда итальянча футболи ғояси борлиги уфуриб турибди. Жамоа асосан икки қанотни ишлатмоқда. Хилма-хиллик йўқ. Бироқ уларнинг ярим ҳимояси Серхи Роберто ва Усмон Дембеле каби ишламайди. Иккинчидан, "Челси" кўпроқ майда паслар билан ўйнашни хоҳлади, бу эса ҳужумга тезроқ ўтишга қаршилик кўрсатди. Жамоадаги 5-6 нафар футболчи Мессининг бажарган ишининг ярмини ҳам қила олишмади.

Якунда лондонликлар мағлуб бўлишди. Ўйиндан кейин мухлислар ким аслида қандай жамоа эканлигини билиб олишди. Мессининг икки голи эса ҳали бери тилдан тушмайди.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика