RU

Последние новости

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  5 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  10 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  268 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди Новости

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди

Ушбу мавсум "Реал" посбони Тибо Куртуа воқеалар ривожи марказида қолиб кетди.

Унга бўлган эътибор айниқса Чемпионлар Лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйиндан сўнг кучайиб кетди. Ўшанда посбон биринчи бўлимдаёқ иккита гол қўйиб юборган, танаффусдан кейин эса унинг ўрнини Альфонс Ареоля эгаллаганди. 

Шундай бўлса-да, 27 ёшли посбон "Бернабеу"да 32 йилдан буён янгиланмаётган рекорд натижани қайд этди ва энди Тибо клуб тарихига кириши учун бор йўғи 3 ўйин етарли бўлиши мумкин.

Мавсум ўртасига келиб, Куртуа бор йўғи 9та гол қўйиб юборди — ундан аввал жамоа дарвозасини қўриқлаганлар Кейлор Навас, Диего Лопес ва ҳатто Икер Касильяс ҳам бундай муваффақиятга эриша олмаганди. Сўнгги бор 1987/88 йилги мавсумда Пако Буйо "Мадрид" сафида 18-турга қадар 12тадан кам гол қўйиб юборган. Куртуанинг вазиятида "лекин" деган жойи бор... Бельгиялик ушбу вақт оралиғида Ла Лиганинг уч ўйинини — "Осасуна", "Гранада" ва "Алавес"га қарши беллашувларини ўтказиб юборган. Рекордни тўлиқлигича янгилаш учун 2020 йилда Ла Лига доирасидаги биринчи 3та ўйинда 3тадан камроқ гол ўтказиб юбориши зарур.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги баҳсларни "қироллик клуби" "Хетафе", "Валенсия" ва "Севилья"га қарши ўтказади.

Буйогача фақат Мариано Гарсия Ремон ва Хосе Аракистайн бир хил ёки камроқ гол ўтказиб юборишга муваффақ бўлган: Гарсия Ремон — икки бор: 1971/72 (11) ва 1972/73 йилларда (12), Хосе Аракистайн эса 1961/62 йилги мавсумда (11). 

Аракистайн даврида чемпионат 30 учрашувдан иборат бўларди. Гарсия Ремон эса чемпионат доирасида 34 ўйин ўтказилган вақтларда "Мадрид" дарвозасини қўриқлаган. Ушбу мавсумларнинг 3тадан 2тасида (1972/73 йилги мавсумдан ташқари) "Реал Мадрид" бош совринга эга чиққан.

Умумий ҳисобда Куртуа бу мавсум ички чемпионатнинг 15 ўйинидан 8 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Бу орада Тибо ҳамкасби Кейлор Наваснинг 2014/15 йиллар мавсуми охири ва 2015/16 йилги мавсумнинг дастлабки қисмида қайд этган 534 дақиқа "қуруқ" ўйинлик натижасини янгилашга ҳам улгурди.

Баъзи мухлисларга бу бироз ғалати эшитилса-да, Куртуа тўлиқ мавсум давомида энг кам гол ўтказиб юбориш бўйича рекордни ҳам янгилашга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бу натижа чемпионатда 10та клуб иштирок этган 1931/32 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда "Реал Мадрид" бутун мавсумда ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиққан. 

Шу билан бирга, бельгиялик дарвозабон Буйога тегишли, чемпионат доирасида қаторасига 7 "қуруқ" ўйин, рекордни ҳам янгилашга уриниб кўриши мумкин. Ҳозирча Тибо охирги икки ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиққанича йўқ — Класико ва "Атлетик" билан беллашув.

Асосийси, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан унга тўлиқ ишонмоқда. Шундай экан, Куртуа "мухлисларини" ҳайрон қолдиришда давом этиб, неча йиллик рекордларни янгилаш учун вақти ҳам, имконияти ҳам етарли.


Хориж сайтлари асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика