RU

Последние новости

19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  0 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  22 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  5 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  10 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  55 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0

Одил, Мара, Ислом ва ўхшамаган ОК-2019 ҳақида ҳамда Купернинг хато-камчиликлари Новости

Одил, Мара, Ислом ва ўхшамаган ОК-2019 ҳақида ҳамда Купернинг хато-камчиликлари

Шаҳбозни мақоласига 100% қўшилган ҳолда, ундан қолиб кетган гапларни ёзаман. Аслида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогига бағишлаб ҳеч нима ёзгим йўқ эди, лекин омманинг фикри сабаб бўлди.

1. Маҳаллий маслаҳатчи.
Маҳаллий бирон мутахассисини ўз ёнига жалб этмасдан, яқиндагина ЎФАда фаолият бошлаган ва собиқ ходимлар билан рўйҳатни шакиллантиргани Куперга бугун қимматга тушди. Аслини олганда туппа-тузук МТЖ билан ўртоқлик ўйинларида чиройли ўйнатиб келган Тимур Кападзе ёки Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Равшан Ҳайдаровни ўзига ҳеч бўлмаса тўртинчи ёрдамчи сифатида ёнига олиши керак эди. Эрта индин Купер кетадиган бўлса ундан бизга ҳеч нима қолмаяпти. Ўрганишимиз керак бўлган нарсалар йўқ эмас, аммо шуларни ҳам ўрганмай қоламиз. Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистонга имкониятни бой берган Вьетнам терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ёш футболчилар бугун МТЖ таркибида 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Бу ҳеч қанақа сенсация эмас. Ўйинни кўрдингизми? Маъно ва мазмунга эга терма жамоа. Қирғизистон терма жамоаси нега бунчалик зўр ўйнаяпти, қачон кўргансиз Осиё Кубогида Марказий Осиё вакилини Ўзбекистондан яхши ўйнагани? Ҳаммаси ёшларга берилаётган имконият туфайли. Купернинг таркибида биронта ёш футболчини кўрмайсиз, агар буни ЖЧ йўлида тайёргарлик деб баҳона қилса. ЎФА ҳам Купер ҳам ФИНАЛга чиқамиз деганди! Аслида Куперга чиқиш эшикларини кўрсатиш керак, агар чиқа олмаган ҳолда, марҳамат Тимур Кападзе ва Асрор Алиқулов каби ёш мураббийларни штабига жой олсин. Мана шу икки мураббийнинг келажаги бор, мени айтди дейсизлар. 6 рақамли суммадан иборат маош олаётган мутахассисдан ҳеч бўлмаса 2-3 энлик машғулотлар дафтарчаси қолсин ҳеч бўлмаса.


2. Хорижий йиғинлар.
Муҳим мусобақа олдидан купер геолакацияда катта хато қилди. Чемпионат қизғин палласига кирганида футболчиларни чарчатиб океан ортига олиб борди ва у ўйинларда футболчилар нафақат жисмонан, балки руҳан синиб қайтдилар. Иккинчи йиғинни эса декабр ойида Анталия танланди. Айнан шу йиғинда Одил Аҳмедов бошчилигида кўплаб футболчилар ўртоқлик ўйинини ўтказиш кераклигини айтганда, Купер жамоа йўқлигини такидлаган. Кейинги баҳона жароҳат бўлди. Шунинг учун ҳам Осиё Кубогидаги дастлабки иккита ўйин биз учун тайёргарлик вазифасини ўтади. БАА ва Қатарда бу пайтга келиб жуда кўплаб терма жамоалар йиғилган эди. Муҳитга ҳам мослашиш осон кечарди МТЖ учун.

3. Таркиб танлашдаги хатолар.
Биргина мухлисларнинг ҳуштакбозлигидан кейин Сергеевга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган Купер, 4 йил аввал "Актобе"да олган оғир жароҳатидан кейин фаолиятини тугатишни мақсад қилиб қўйган 33 ёшли Марат Бикмаевни асосий ҳужумчи сифатида қайд этди. Туркиядаги йиғинда эса Нагаеев жароҳат олгунига қадар Сардор Рашидовга захира ўйинчиси сифатида муносабат қилди. Натижада Рашидов ҳужумчи амплуасида рўйҳатдан ўтди. Бикмаев эса асосий ҳужумчимиз эди. Бикмаев гуллаган пайтида ҳам ҳеч қачон Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли ҳужумчиси бўлгмаган ва ҳозир ҳақоратларга кўмилиб кетган Марат ўзи эшикни тақиллатиб Куперга уни асосийга қўйиши ва Австралия билан ўйинда сўнгги дақиқаларда майдонга туширишини сўрамаган. Буларнинг бари, Купернинг хатолари! Ва яна Купер экстра таймларда ютишни ўйлаганида ҳужум қилиш плани бўйича иш кўрарди. У пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрди ва пенальтилар сериясини амалга оширишида ҳалқарор тажрибага эга икки нафар футболчилар, Ҳамдамов ва Шомуродовни захирага олди. Аслида Эктор жаноблари Аҳмедовни ОКга ҳам олиб кетмқочи эмас эди. Ростан ҳам жароҳати бўла туриб Австралияга бора олмаслигини айтганидан кейин, терма жамоа вакили орқали Купер, агар алдаётган бўлса ОКга олиб бормаслигини айттириб юборган.  Лекин Жанубий Кореядан 4та голни қабул қилиб олгач жанобнинг фикри ўзгарди. Одил эса Тошкентга қайтгач яна 2 ҳафта даволанди. Аъзамовга нисбатан ҳам шубҳада бўлганлиги учун якуний рўйҳатга киритмаганлигини башорат қилиш мумкин. 2-3 дарвозабонлардан фойдаланмаслиги маълум эди. Суюнов ҳам аллақачон қўлидаги гиписни ечган. Нетсеров кетишини айтиб ўтди, энди ЖЧ саралашида учталикка кирмаган Суюновга ишонч билдирадими? Футболчининг руҳиятичи? Купер бир тўла ҳиссиз роботлар билан ишлаётгани йўқ. Шунинг учун чет элда мураббий танлашда, маҳаллий минталитетга ҳам эътибор қаратилади.

Яна мени ҳайратлангани, ОКдаги рақибларимиз бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказган бўлсаларда, Купернинг жамоасида бирон мутахассис у ўйинларни жонли кўриб келгани ва машғулотлар жараёнини кузатганини ҳақида эшитмадим. Бу ишни Бабаян, Қосимов ва Абрамов маромига етказиб келган. Биз кеча ютқазган Австралия, 2015 йил Қосимов ютқазган Кореядан анча кучсиз эди.

Виталий Денисов нима учун МТЖга чақирилмай қўйилди? Сабаби у Куперни 5 кунлаб меҳмонхонада ётиш кераклиги бўйича кўрсатмасига қарши чиқди. МТЖ футболчилари профессионаллар, улар маъсулиятни ҳис қиладилар. Кечқурин бирон ерга бориб ичиб ўтирмайдилар. Шундоқ ҳам 5 ойда бир Ўзбекистонга келсанг-у, оиланг, яқинларинг даврасида бўлмай майхонага бормайсан-ку! Денисов шу бугунги ҳолатида ҳам Зотеевдан ҳам, Сайфиевдан ҳам кучли. Тағин ҳам Зотеев чидаб берди!



"Локомотив"ни чемпион бўлишида жуда катта ҳисса қўшган Сардор Мирзаевни чақириб ҳам ўтирмади. Сардор нозик таб ўйинчи. Вингер сифатида айнан мана шу терма жамоага жуда керак эди. Маратни номинал ҳужумчи қилиб қўйган Купер учун, айнан етишмаган шерик бу Мирзаев эди!

Аслида Аҳмедовнинг голи бўлмаганида Уммонни ҳам юта олмас эдик. Ҳамма Аҳмедовдан голлар кутаётган бир пайтда, унутманг, Купер уни кеча таянч ярим ҳимоясига қўйди, 60 метрдан ҳеч ким гол ура олмайди, агар дарвозабон жойини тарк этмаган бўлса. Одилнинг вазифаси кеча Купер томонидан ҳимоявий ўйин кўрсатиш эди ва бу ишини Купер истаганидек уддалади. Куперни истаггини бажариб бергани учун Одил айбдорда, Купер 1/4 финалга чиқа олмаганига оппоқми? Кечаги кўрсатмага кўра у олдинга кўп ҳам ўтиши керак эмас эди!

Ҳамробеков нима учун олиб кетилди Осиё Кубогига? Айнан кечаги ўйинда Турғунбоев ўрнига Ҳамробековни тушириш ва Одилни олдироққа ўтказиш керак эди. Агар кеча Купер ғалабани ўйлаб ҳаракат қилганида иккинчи бўлимни ўзидаёқ Австралияни кучсизлигини пайқаган ва ўйиннинг асосий дақиқасида гол уриш мумкинлигини тушуниб етган бўларди. Ҳимоявий тактикада менман деган МЮ ўйнай олмади, Моур кетиши билан ҳаммасининг ўйини очилиб кетди. Бизда яхши футболчилар кўп, ҳеч қачон биров кетса ўйинимиз фожеали тарзда ёмонлашиб кетмаган, фақат керакли пайтда яхши мураббийнинг қўлига туша олмаяпти, терма жамоамиз. Купер деган фамилиядан бошқа ҳеч нима йўқ, бу аргентиналик мутахассисда. Мақталаётган машғулотларини футболчилардан бир сўраб кўринг!



ФИКР ЁЗИНГ, ҲАҚОРАТ ЭМАС!

Тўхтахўжаев 1 йил давомида соғлиғи йўлида кураш олиб борди. Яқинда бу касалликка ўзим ҳам дуч келдим. Жигарга оид. Лекин шу бола футбол учун, Ватани учун майдонга тушиб бераяпти. Машғулот қилаяпти. Футболни тугатса ҳам яхши ҳаёт кечира олади. Бикмаевни юқорида айтиб ўтдим, у ўзини-ўзи терма жамоага тиқиштирмаган. Шунча яхши ўйинчилар бўла туриб Купер икки оёғини бир этик пойига тиқиб олди. Қани Осиё чемпиони бўлган Комилов, Ашурматов, Абдухолиқов? Ишончим комил, агар Бикмаев асосий таркибда ўйнайверганида Шомуродов орқароқда ҳаракат қилаверарди ёки захирада қоларди. Аввалги мақоламда айнан Шомуродовга тўхталиб ўтган ҳолда, уни номинал ҳужумчи сифатида ўйнатиш кераклигини қайд этган эдим. Купер билаётган нарсаларни биздаги исталган мураббий билади. Уммон билан ўйинда ҳам аслида Купер таркиб танлашда хато қилганди. Чунки у сўнгги ўқув-йиғин машғулотини "провал" қилганди.
Аҳмедов эса иккита Осиё Кубогида Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиқди. Қатар - 2011 ва БАА - 2019да айнан унинг биринчи турда урган, биринчи голлари билан Ўзбекистонни ўйини очилиб кетди.

Кападзе кетди, Гейнрих кетди, Жепаров кетди... Биронтасини бир боғич гул билан кузатдикми? Эртага Одил билан ҳам шундай бўлади. Бошқаси билан ҳам. Бизда футболчининг қадри йўқ, камига йиллар давомида мухлисларни хурсанд қиладида, қариганда кераксиз буюм каби шунчаки йўқ бўлади? Купер ҳам, бошқаси ҳам келади кетади. Улар маошини олади бўлди, эртага бошқа иш топади. Лекин таркибдаги ёшларни руҳини кўтарадиган ким қолади? Бунақа муносабат билан ҳеч ким. Сидиқовдан, Хошимовдан, Турғунбоев, Шомурдовлардан сўраб кўринг уларнинг қай даражада кераклигини...Нестеров ҳам кетмасди, агар ЖЧ йўлида ишонч бўлганида. Дарвозабонлар ҳаммада кўра узоқроқ тўп тепа оладилар. Дарвозабон учун 36 ёш катта ҳисобланмайди. Агар Игнат, ЖЧга чиқишга ишонганида ҳеч бўлмаса учинчи посбон сифатида боришга имконияти бўларди. Лекин у кетишга қарор қилди, сабаби у ҳам гап сўзлардан чарчади. Оиласи билан фиркларни ўқиб чиқади! Биргина фикрлар футболчиларнинг муҳим қарорларига сабаб бўлишини ўйланг. ЖЧ саралашида аслида Нестеров биз учун жуда муҳим ва ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ўзгартира олади деб ўйлайман!



Бу гапларни кеча сайтдаги фикрларни ўқиб чиқиб ёздим. Шу пенальтилар сериясига футболчиларни ўзи ҳам етиб келган бўларди, балки ундан ошиғини бажарган бўларди. Мураббийнинг имзосини Вьетнам, Қирғизистон, Иордания, Қатарда кўрдик! Япония ва Жанубий Кореяни айтмайман. Японлар мураббийи очиқчасига кулди, янги 10 нафар футболчини тушириб.

Соғ бўлинг, умид қиламиз, ЖЧ саралашини биз номи эмас, иши бор мураббий билан бошлашга. Бир нарсага келишиб олсак ёмон бўлмасди. Куперни мақтаяпсизларми, унда футболчиларни ҳақорат қилманг. Футболчи айбдорми, демак мураббий ҳам оппоқ эмас. Купер ўз принципини ўзгартирадиганлар сафига кирмайди. Куперга энди 6 ой бўлди деяётганларга такидлаб ўтардим, Далич 8 ой ичида Модричга "Олтин тўп"ни, Хорватияга ЖЧ финалини тақдим эта олди. Шундай экан ЎФАдан оқилона қарор кутамиз. 


Купер яхши одам, гап йўқ! Бир танишимнинг русча иборасини ёзиб ўтаман, "хороший человек это не профессия"!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -383   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика