RU

Последние новости

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  31 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  16 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди Новости

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди

2011 йилнинг 29 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган кун сифатида тарихда қолган.


"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогини кўтаринки руҳда олиб боришганди. Гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларда рақиблар ўта йирик ҳисобларда тор-мор этилгандилар. Анатолий Демьяненко шогирдлари плей-офф босқичини ҳам анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

"Насаф" жамоаси ўзбек клублари ичида халқаро мусобақада ғолиб чиққан илк клуб саналади.

Орадан тўрт йил ўтиб "Насаф" жамоаси ўзининг иккинчи катта совринини қўлга киритди. Яқиндагина Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Ўзбекистон кубогида илк бор зафар қучганди.

Қизиғи, бу сафар ҳам "Насаф" октябрь ойида ўзининг катта ғалабасини тантана қилди.

Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика