RU

Последние новости

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  2 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  49 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  3 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  16 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Кун қаҳрамони – Неймар Новости

Кун қаҳрамони – Неймар

Бразилия ёмон ўйнади. Ёки, агар хоҳласангиз бироз ёмон ўйнади.
Ўз майдонида кутилганидек эмас. Айнан шундай вазиятларда етакчилар ўзини кўрсатиши керак. Жамоангда ҳамма нарса ўхшаса етакчи бўлиш осон. Сен катта ҳисобда ғалаба қозонаётган жамоанг ўйинида икки ёки уч гол урасан. Бу натижалар фақат статистика учун. Сени мана шундай ишлар учун етакчи дейишмайди. Етакчи ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаса ҳам, жамоага керакли ёрдамини бера олиши керак.

Бутун Бразилия Неймардан кўп нарса кутишаётганди. Неймар – умид ва Луис Фелипе Сколари жамоасининг асосий қаҳрамони. Неймар бразилияликларнинг ягона жангчиси эмас, лекин кечаги ўйинда у трансляцияларда катта планда суратга олиниши бежизга эмас эди.

Бу мавсум Неймар учун энг омадлиси бўлмади. Аммо у Бразилия терма жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб бериши мумкин. Бир йил олдин, футболчи конфедерациялар Кубогида яхши ўйнаган, энди навбат мундиалга. "Барселона"да унинг ўйини ҳаммани ҳайратлантира олмади. У ўз бисотидан бир неча усулларни ишлатди. Бу ажаблантириши керак эмас. Каталония клубига қараганда Бразилия терма жамоасида ўзини эркинроқ тута олади. “Барселона”да Неймар ўзини камтаринроқ тутади, чунки у ерда ўзини жамоанинг етакчиси дея ҳис қила олмайди.

Неймар Хорватия билан ўйинни одатдагидек чап қанот ҳужум чизиғида бошлади. “Барселона”да асосан у чап қанотда ўйинни бошлайди, аммо клубига қараганда терма жамоада бу қанотда кўп ушланиб қолмайди. Илк дақиқалардан Оскар ишончсиз кўринди, Халк йўқолиб қолди, марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳужумни жуда секин бошлашди, Фред тўпсиз ўйнади. Кейин эса Неймар марказга ўтди. Бу Халкга ёрдам бермади, аммо Оскар учун иш топилди, тўпни рақибдан олиб қўйиб ҳужумга ўтди ва ниҳоят учинчи голни урди(Сколари ва Моуриньо шунинг учун Оскарни асосий таркибда майдонга туширади). Неймар анча кутилган ўша имкониятга эга бўлди ва етакчиликни эплай олди.

Сариқ карточкага келадиган бўлсак, Неймар Лука Модрични кўриб, нима қилаётганини билиб турганди. Футболчи ўз тирсагини ишга сола туриб, мезбонларнинг бундай машҳур футболчиси эркинликка эга бўлишга ҳаққи борлигини билган. Неймар сариқ карточка билан сийланди. Бир неча дақиқадан сўнг хорватларнинг ҳимоя марказидаги ҳатосидан фойдаланиб, билярд зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтини эса Юичи Нишимура бразилияликларга очилиш ўйини учун миннатдорчилик сифатида совға қилди( тўрт йил олдин Равшан Эрматов ишонч билан ўйинни бошқарган бўлса, Нишимура унинг ғирт акси бўлди). Деян Ловрен Фред билан баҳсда қоидани бузмаган эди. Ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганда ўйини ўхшамаётган Неймар пенальти қаршисига келади ва айнан шундай ишончсизлик билан тўпга зарба беради. Аммо у ўз жамоаси каби керакли натижага эришади , гол уради ва ғалабани таъминлайди.

Етакчи яна нима қилиши керак? Фаворит яна нима қилиши керак?

Жасур Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика