Кун ФАКТИ!!! Футбол тарихидаги биринчи профессионал чемпионат ва илк гол муаллифини биласизми?
07 янв 2016 17:15
Новости
Кун ФАКТИ!!! Футбол тарихидаги биринчи профессионал чемпионат ва илк гол муаллифини биласизми?
Англияда футбол бўйича чемпионатлар тарихидаги биринчи гол муаллифини аниқлашди. Қахрамон - "Болтон Уондерерс" футболчиси ва пиво заводи ишчиси Кеньон Девенпорт. Мезбонлар "Дерби Каунти" жамоаси билан тўқнаш келишган, учрашув 1888 йилнинг 8 сентябрида "Pikes Lane" стадионида бўлиб ўтган.
Эътиборлиси, ўша тарихий учрашувни 5 мингга яқин томошабин бевосита стадион ўриндиқларидан томоша қилган.
Девенпорт ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очади. Мутаҳассисларнинг айтишича, Кеньон ўткир бурчакдан зарба беради ва гол уради. Сиз билан биз хотиржам телефонимиз, ёки компютеримизда ўқиб, билиб олган маълумотни, 125 йил давомида аниқлай олишмаган!
Сабаби, авваллари футболкаларида ўйинчиларнинг исми ва учрашув қайдномаси бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Англия футбол лигаси - футбол тарихидаги илк профессионал клублар чемпионати (1888 йил асос солинган).
Комментарии