Кулибали АПЛга йўл олиши мумкин
11 июл 2022 20:45
Новости
Кулибали АПЛга йўл олиши мумкин
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали Англия Премьер-лигасига йўл олишга яқин турибди.
Лондоннинг "Челси" клуби 31 ёшли сенегаллик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Челси" "Наполи"нинг Кулибали бўйича молиявий талабини қондиришга тайёр. Лондон клуби сенегалликни ҳимояни кучайтириш учун устувор вариант сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кулибалининг "Наполи" билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига етади. Олдинроқ Италия ОАВлари сенегаллик футболчи фаолиятини "Наполи"да якунламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқатганди. Калиду "Барселона" ва "Ювентус" таклифларини рад этганди.
2021/2022 йилги мавсумда Кулибали “Наполи” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии